Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
26
Korrupsiya – jamiyat kushandasi

Joriy yilning 26-yanvar kuni Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi mas’ul xodimi O.Qurbonov ishtirokida Termiz shahrida joylashgan 31405-son harbiy qismda “Korrupsiya – jamiyat kushandasi” mavzusida davra suhbati bo’lib o‘tdi.

03
Korrupsiya - tarraqiyotga tahdid!

Joriy yilning 3- dekabr kuni Surxondaryo viloyat statistika boshqarmasida Viloyat statistika boshqarmasi hamda viloyat Adliya boshqarmasi bilan hamkorlikda "Korrupsiya - taraqqiyotga tahdid" mavzusida seminar o'tkazildi.

29
Korrupsiya - rivojlanishga to'siq!

Joriy yilning 29 noyabr kuni Surxondaryo viloyati adliya boshqarmasi viloyat bojxona boshqarmasi hamda viloyat yoshlar ishlari agentligi bilan hamkorlikda Aksilkorrupsiya haftaligi doirasida “Korrupsiya rivojlanishga to’siq” mavzusida davra suhbati bo’lib o’tdi.

25
Korrupsiyaga qarshi kurash - davr talabi!

Joriy yilning 25 noyabr kuni Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi hamda Termiz davlat universitetining pedagogika instituti bilan hamkorlikda "Korrupsiyaga qarshi kurash - davr talabi" mavzusida davra suhbati bo'lib o'tdi. 

20
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши куришиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган дастури бўйича Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ўртасида ўқув-семинари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши куришиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган дастури бўйича Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ўртасида ўқув-семинари бўлиб ўтди

        Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг коррупцияга кирши куришиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури жорий йилнинг 9 август куни тасдиқланган. Ушбу дастур 54-банддан иборат бўлиб Адлия органларининг барча бўғинларини қамраб олган.

06
Коррупция – тараққиётга ғов

Юрт ободлиги, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови жамиятда Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан  боғлиқдир. Аммо жамият ва давлатни қолоқликка, тубанликка етакловчи омил мавжуд. Бу коррупциядир.

25
Коррупцияга қарши курашайлик

Бизга маълумки, ҳар бир давлат органи ўзининг тизимини мувафақиятли амалга ошириш учун аввало коррупцияга қарши курашиш лозим. Шу сабабли адлия органлари ҳам бу борада давлат органлари ичида ўзининг мақсади, йўналиши ва чора-тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига асосан, адлия органлари ҳам бир қатор буйруқлар, йўл хариталари, чора-тадбирлар ишлаб чиқиб адлия тизимини “Коррупциясиз соҳага айлантириш” борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.

Масалан, бунга мисол қилиб, 2020 йилнинг 24 февраль кунида Адлия вазирининг “Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги 42-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 44-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бартараф этиш, мониторинг қилиш хамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 44-ум-сон буйруқларни келтириш мумкин. Батафсил...

14
Коррупцияга қарши курашиш энг долзарб вазифа

Коррупция бир неча минг йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда коррупция ҳақида эрамиздан аввалги Шумер подшолиги даврида эслатиб ўтилади. Коррупция бизнинг кунларгача етиб келганлиги шундан далолат берадики, бошқа иллатлар каби, уни ҳам таг-туги билан йўқотиб бўлмайди. Ҳатто ривожланган ғарб давлатлари ҳам коррупциядан буткул халос бўлолмаган. Бироқ жамият ривожига хавф солувчи коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш Ер юзидаги барча давлатларда ҳамиша ва ҳамма замонда давом этган.

Коррупция кенг қамровли тушунча бўлиб, у жамиятнинг айрим қатламлари, тоифалари, гуруҳлари кундалик фаолиятига айланиб, ўзаро бир-бирига боғланиб, чирмашиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмайди. “Нозик”, “чигалроқ” ушбу масалада давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари бирмунча ҳушёр, зийрак бўлиши, шунингдек, нодавлат ташкилотлари, турли комиссиялар, журналистлар, мустақил судлар тизими фаолроқ ишлаши ҳақида тадқиқотчилар анчадан бери ёзиб келади. Сиёсатчилар, социологлар, психологлар, тарихчилар, давлат ҳамда жамоат органлари, сиёсий партиялар, энг муҳими, амалиётчилар масалани таҳлил этиш ва ечимини топиш устида бош қотириши лозим.

Коррупция, биринчидан, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади, бу эса барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмайди; иккинчидан, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради; учинчидан, сиёсий институтлар, жамоат ташкилотлари шаклан демократик мезон, ғарб андозасига ўхшаса-да, мазмун-моҳиятига кўра, замон талабидан орқада қолмоқда, бу камчилик эса олдинга силжишимизга халақит беради.

Бу борада бизнингча адлия органлари роли кучайиб, имтиёзлари кўпайиб бориши керак. Янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам Адлия вазирлиги билан қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаган ҳолда, барча ишни бирга олиб боришини даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Бугунги кунда айниқса жиноятчилар “кирдикор”ларини фош этишга уриниб, мустақил суриштирув олиб борадиган фидойи журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳимоясини тўлиқ йўлга қўйиш лозим. Бундан ташқари, ҳозирги кунда бирон-бир раҳбарнинг яширин бойлик орттиришини исботлаган мақола матбуотда чоп қилинса-да, унга қатъий чоралар кўрилиб, тегишли муносабат билдириш керак деб ҳисоблаймиз.

“Transparency Int” (TI) коррупцияга қарши тадқиқот марказининг 2017 йилдаги маълумотига кўра, Россияда коррупция ҳолатини ўзлаштириш индекси 2,3 баллни ташкил қилиб, 180 давлат ичида 143-ўринга — Гамбия, Индонезия ва Того даражасига тушиб қолганлигини кўришимиз мумкин.

Юқорида таъкидланган халқаро ташкилот 2018 йилги коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди. 100 баллик индексга кўра, Ўзбекистон 23 балл олиб, умумий рейтингда 180 мамлакат ва ҳудудлар орасида 158-ўриндан жой олган. Ушбу рейтинг 0 (коррупцияни идрок этишнинг жуда юқори даражаси) дан 100 гача (жуда паст) шкалада ҳисоблаб чиқилади.

Коррупцияни идрок этиш индексини — давлат секторидаги коррупция даражасини эксперт ва бизнес вакиллари баҳолайди. Аввалги йилларда бўлгани каби, дунё мамлакатларининг учдан икки қисмидан кўпроғининг ўртача бали 43 дан 50 гача кўрсаткичда турибди. Индекс тузувчиларнинг фикрича, бу аксарият мамлакатларнинг коррупцияни жиддий назорат қила олмаганлиги ва демократиянинг инқирозидан далолат беради.

2020 йил 29 июнда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу борада давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш билан бирга, ана шу кўрсаткични яхшилаш устида кўп ишлаши керак.

Бунда бир омилга аҳамият берилиши, яъни кўчмас мулк сотиб олинаётганда пулларнинг келиб чиқиши қонунийлиги текширилиши зарур, деб ҳисоблаймиз. Ваҳоланки, бизда жуда қиммат уйлар эгалари уларни сотиб олиш ёки қуриш учун маблағни қаердан олгани суриштирилмайди ҳам (2021 йилда декларация тўлдирилади, унгача мулклар имкон қадар “бошқа”га ўтказилиши мумкин).

2020-2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”)ни босқичма-босқич жорий этиш чоралари кўрилиши соҳада туб ўзгаришларга туртки беришига ишонамиз. Агентликка халқаро конвенция талабларини бажариш мақсадида ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари юклатилиши, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши идоранинг мақом ҳамда нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Демак, миллий тараққиётга тўсиқ бўлиб келаётган коррупцияни бартараф этиш йўлида дадил қадамлар ташланмоқда. Энг асосийси, коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз.

Бизнингча, бу ярамас иллатга қарши курашишни қуйидаги муаммоларнинг ечимидан бошлаш тавсия этилади: агентлик томонидан коррупция таркибий қисмига кирадиган қонун ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши; давлат муассасалари устидан жамоатчилик назорати (очиқлик индекси) ўрнатилиши; ҳокимлар ва вазирлар парламент ҳамда маҳаллий Кенгашлар томонидан тасдиқланиши; барча давлат хизматлари “Ягона ойна” марказларига ўтказилиши, суд тизими мустақиллиги мустаҳкамланиши; давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси, мансабдор шахсларнинг иш ҳақини бизнесдагига ўхшаш иш ҳақидан 2-3 баравар кўп бўлишига эришилиши (Грузия тажрибаси) керак.

Хулоса ўрнида

Ўзбекистонда бу борада тўпланган муаммолар Россияникига яқин туради, демак, дастлабки тадбирлар ана шу схема асосида амалга оширилиши мумкин. Коррупция илдизига болта уришда жиноят ишлари бўйича судлар устувор мавқени эгаллаши лозим, деган фикрдамиз.

Коррупция ва миллий тараққиёт масаласи — юрт тақдири, мамлакат келажаги учун ҳар қачонгидан муҳим ва долзарб аҳамият касб этади. Сабаби юртимиз аҳолиси бир асрлик мустамлакачилик даврида йўқотилган моддий ҳамда маънавий бойликлар ўрнини қайта тиклаш, иқтисодиётни ривожлантириш, миллий ўзликни асраш йўлида кечаю кундуз меҳнат қиладиган давр келди.

Японлар ҳам, хитойликлар ҳам, сингапурликлар ҳам халқ руҳиятини сақлаб қолиш, диний қадриятларни мустаҳкамлаш, ватанпарварлик мафкурасини онгга сингдириш орқали миллий тараққиётга эришди. Биз ҳам шу нурли йўлдан юришга муносиб халқмиз. Зеро, озодлик, эркинлик яратган бой имкониятдан тўлақонли фойдаланиш Ўзбекистонда коррупция муаммоси ечилишига, қолаверса, учта ҳокимиятнинг ўзаро тийиб туриш тамойилига нечоғли амал қилишига чамбарчас боғлиқ бўлади.

Мухтасар айтганда, коррупция — тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарур. Шундагина биз ушбу хавфни бартараф этган бўламиз.

 

Акмал  Розиқов, Узун туман адлия бўлими бошлиғи

13
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз.

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

Ҳозирда, коррупцияга қарши кураш халқаро миқёсдаги каби республикамизда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Коррупцияга қарши муваффақиятли кураш тизимини барпо этишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, унга танқидий ёндошган ҳолда миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш лозим бўлади.

Маълумки, коррупция ўзига тамагирликни қамраб олган ҳолда жамиятнинг маънавий устунлари ҳамда демократияни емириб, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий тараққий этиши учун улкан хавф туғдиради.

Этимологик жиҳатдан “коррупция” - лотинча “corruptio”, яъни “бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маъноларни англатади. Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш демакдир.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул килинган.

Хусусан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзусидаги марузасида “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб таъкидлаган эди.

Шунга кўра, Республикамизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилган ҳолда 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди ҳамда шундан сўнг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциянинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Қонуннинг 3-моддасига кўра, коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

Қонуннинг 5-моддасида эса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатдир.

Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти белгиланган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширишлари назарда тутилган.

Бинобарин, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг бир нечта моддаларида ўз ифодасини топган. Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.

Бу борада, давлатимиз раҳбари кўплаб маъруза ва чиқишларида лоқайдлик, бепарволик, порахўрлик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтган.

Хусусан, давлат раҳбари “Ҳалоллик вакцинаси” ва коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этилиши ҳақида илк бор жорий йил Парламентга йўллаган мурожаатномасида қайд этган эди. Кейинчалик ушбу фикрлар, 2020 йилги Давлат дастурида ҳам акс этди.

2020 йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 53-бандига кўра, Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди ва мазкур ҳужжат билан янги орган – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида аҳолимизнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш агентлик билан бир қаторда адлия органларининг ҳам устувор вазифаларидан биридир.

Хусусан, Адлия вазирлиги жорий йил сентябрь ойида коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатига (37001) эга бўлди ва ушбу мувофиқлик сертификати Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартга мувофиқ тўғри йўлга қўйилганини тасдиқлаган ҳолда ҳар бир адлия ходими зиммасига улкан масъулият юклайди.

 

Музработ туман адлия бўлими бошлиғи

Дилдора Йўлдошева

29
Коррупцияни биргаликда енгамиз

Бизга маълумки, ҳар бир давлат органи ўзининг тизимини мувафақиятли амалга ошириш учун аввало ички муҳитни яхшилаш лозим. Масалан, биринчи навбатда тизимида коррупция балосига қарши кураш бу борада муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли адлия органлари ҳам бу борада давлат органлари ичида ўзининг позицияларини амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига асосан, адлия органлари ҳам бир қатор буйруқлар, йўл хариталари, чора-тадбирлар ишлаб чиқиб адлия тизимини “Коррупциясиз соҳага айлантириш” борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.   

Масалан, бунга мисол қилиб, 2020 йилнинг 24 феврал кунида Адлия вазирининг “Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги 42-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 44-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бартараф этиш, мониторинг қилиш хамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 44-ум-сон буйруқларни келтириш мумкин.

Мазкур буйруқларнинг асосий мазмун-моҳияти адлия органлари ходимлари томонидан коррупцион жиноятларини содир этилишининг олдини олиш, ходимлар орасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборатдир.

Бундан ташқари, соҳани коррупциясиз тизимга айлантириш учун бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Масалан, адлия органларида кадрларни ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйиш қайта кўриб чиқилди.

- тизимда ҳужжатларнинг электрон айланиши тизими яратилди,

- Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилинди,

- Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш кенгаши ва махсус бўлими тузилди,

-«Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати» тасдиқланди ва коррупцияга қарши курашишга қаратилган бир қатор ички ҳужжатлар қабул қилинди.

- Адлия органлари ва муассасалари маъмурий биноларида жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг вакилларини қабул қилишда видео ва аудиога ёзиб олиш тизими жорий этилди.

- Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни дарҳол ва ўз вақтида етказилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди. Ушбу телеграм ботга барча ходимлар коррупция ҳолатларига дуч келса дарҳол маълум қилишади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, келгусида соҳани янада такомиллаштириш, давлат бошқарувини амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиш ва ҳалқимиз учун адолатни таъминлаш йўлида хизмат қилиш ва соҳасида ишловчи барча ходимлар коррупцияни биргаликда енгишимиз лозим.    

 

Акрамов Санжарбек Анварович
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси 

11
Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши кураш: очиқлик ва шаффофлик.

Муҳтарам Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар:

Албатта, “рақамли иқтисодиёт”ни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз.

Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади.

Шу боис, “Рақамли иқтисодиёт”га фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади.

Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради.

Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам самарали воситадир.

Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор.

Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкин.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, юртимизда 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни таклиф этилди ва бу таклиф Олий Мажлис томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Коррупцияга қарши кураш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 14-ум сонли буйруғи билан Адлия вазирлиги таркибида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди ва унинг Низоми тасдиқланди.

Ушбу бўлим Адлия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий булинмаси хисобланади ҳамда адлия органлари ва муассасаларига коррупцияга карши курашиш буйича тизимни жорий килиш устидан оператив назорат ва методик бошкарувни амалга оширади ҳамда қуйидаги асосий функцияларга эга:

-вазирлик тизими ходимларининг коррупцияга қарши сиёсат ва тартибларга, шунингдек, коррупция хавфи пайдо бўлишига имкон берадиган ҳолларда ахлоқий меъёрларга риоя этилиши устидан назорат ва назорат тадбирларини амалга оширади;

-коррупция хавф-хатарларни баҳолайди, натижада аниқланган хавф-хатарларни минималлаштириш чораларини ишлаб чиқади.

-жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва коррупция хавфи тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади;

-адлия ходимларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича маслаҳат беради ва бошқа шу каби функцияларни амалга оширади.

 

2020 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 42-ум сонли буйруғи қабул қилиниб, мазкур буйруқ билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши сиёсати белгилаб берилди.

Унга кўра адлия органлари ва муассасалари коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:

-Қонунийлик;

-коррупцияга тоқатсизлик;

-очиқлик ва шаффофлик;

-коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги;

-коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;

-тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш

-Фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик

-коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш.

Шу ўринда мамлакатимизда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги жавобгарликлар белгиланганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Жиноят кодекси 205-моддасида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 206 моддасилда ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 209-моддасида мансаб сохтакорлиги жиноятларини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Шунингдек, 208-модда ҳокимият ҳаракатсизлиги, 210-модда пора олиш, 211-модда пора бериш, 212-модда пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 214-модда Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот  ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши каби жиноятлар содир этганлик учун қатъий жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 193.1-моддасида давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, 193.2-модда давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлганлик учун маъмурий жавобгарликлар белгиланган.

Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан 4та муҳим омилга, яъни

-қонун устуворлигини таъминлаш; 

-коррупцияга қарши қатъий кураш;

-институционал салоҳиятни юксалтириш;

-кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ эканлигини, бундан ташқари, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлаётганлиги, бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмаслиги, умуман жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмаслигини қайд этиб ўтдилар.

Тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётгани, Президент номига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ҳам, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ҳам яққол кўрсатиб турганлиги, Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаслигимиз, Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз кераклиги, ушбу вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этиш Президентимиз томонидан таклиф этилди ва бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш мумкинки, коррупцияга қарши курашда барча соҳаларда рақамли технологияларга ўтилганда, очиқлик, холислик ҳамда шаффофлик билан ёндашилгандагина коррупцияга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларимиз билан белгиланган натижаларга эриша оламиз.

 

Бандихон туман адлия бўлими

 бошлиғи  Рустам Хуррамов

 

25
The other side of the issue!

It would be wrong to say that the increase in bribery in society is due to the fact that there are many people who offer it. It has nothing to do with a selfish person, he is still looking for a way to bribe. But what drives people to work with religion is to do it. I think if you are offered a lot of money, even if you refuse once or twice, you will think about the third time (I can't say all). You may agree to this only once to finish your dilapidated building, or to have a better wedding for your child, or to envy your neighbor's new car, or to decorate your wife's diary that she needs it, and so on. That's the decent thing to do, and it should end there. It's a great way to get word out that you're interested in learning, and it's a great way to start learning.

            Now, what is it that makes people become "those bribe-takers"? Perhaps if we reduce bribery, those who take bribes will also decrease! First, by bribery, people try to get things done quickly and easily. Because in our system there is too much paperwork, too much running. That's probably why people prefer to finish their work smoothly, without being too busy, and to act like "a fool goes on, the mind pays a bribe." For example, 3 or 4 years ago, when applying to higher education institutions, an applicant spent a lot of time traveling from a remote village to Tashkent, carrying a lot of documents, but here is a letter from one of the "Mr." documents sitting in the admissions committee. if he sends it back saying it's written a little differently! Do you think that the applicant will pay the bribe and pass the documents, or will he go to the district or province to correct the document because he is against bribery (it was a strange question)? Fortunately, the system is up and running online, and many of our parents and applicants save time, money, and nerves at the same time.

         I think that in other systems today, paperwork will be reduced and the transition to online will put an end to corruption, albeit to a lesser extent.

        Second, even minor felony or administrative offenses are punishable by a "horse's-head" fine, so people are more likely to opt for a smaller amount of money. If the giver is interested in paying much less than the fine, he will make a big profit for himself by losing "little" to the state. It is true that there must be fines, which are necessary for the maintenance of order and for the benefit of the state treasury, but its excessiveness forces the population to look for tricks. With that in mind, perhaps if fines for non-serious crimes or administrative offenses are reduced, the money that goes into someone’s pocket can also go to the state treasury and bring in more revenue than it does now. Thank God, in recent years, our people have become more aware that the money they pay in fines will be used for something that will benefit the population, if it goes to the state treasury, rather than going into someone's pocket.

Jarqurghon District Department of Justice

senior adviser S.Allanazarov

15
Коррупцияга қарши кураш бугунги куннинг муҳим талаби!

Ҳозирги глобаллашув замони, минтақалар ва давлатлараро интеграция жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция барча давлатларда қатор муаммоларни келтириб чиқариб, жамиятни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш хавфини солмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида бир қатор муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.

Шу билан бирга, ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги таъминланди ҳамда жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.

Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг тасдиқланиши ҳамда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармонининг қабул қилиниши юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган муҳим қадамлар саналади.

Бу борада адлия органлари тизимида коррупцияга қарши жиддий ва муросасиз кураш олиб бориш ҳамда коррупцияни олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳам белгиланди. Жумладан, “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – Фойдаланиш бўйича халқаро талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талаблари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда адлия органларини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича адлия вазирининг “Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”, “Адлия вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”, “Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бартараф этиш, мониторинг қилиш ҳамда  коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги бир қатор буйруқлари қабул қилинди.

Шу билан биргаликда, жорий йилнинг октябр ойидан адлия органлари тизимда коррупцияга қарши курашишнинг “комплеанс назорат” тизими жорий этилди.

Идоравий комплаенс тизими ўзида юқори даражада касбий ва ахлоқий қоидалар ижросини таъминлаш, қонунчиликка ва ички тартиб қоидаларга риоя этилмасликка оид хатарларни камайтириш ҳамда моддий зарар етказилишини бартараф этиш ва мавқейи йўқотилишини бартараф этиш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатлари ва ички идоравий ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирлар мажмуини назарда тутади.

Шу каби амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида давлат органлари ва ташкилотларида шаффоф тизим яратилар экан коррупцияга ўрин қолмайди.

Бундан ташқари, жамиятда коррупцияга доир жиноятларни содир этилишида кўпинча фуқароларимизнинг лоқайдлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги ҳамда айрим тадбиркорлик субъектлари раҳбарларининг юридик билимларини жуда паст даражада эканлиги ҳам сабаб бўлмоқда.

Шундай экан, келажакни коррупциясиз биргаликда қуришимиз учун аввало коррупциянинг ҳар қандай кўришнишини бартараф қилишда биргаликда курашишимиз зарурдир. Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий хужжатлар эса давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсир этувчи мазкур иллатга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми сифатида хизмат қилади.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг

фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

етакчи маслаҳатчиси Ж.Абдулазизов

21
Сурхондарё вилояти юридик коллежида коллежнинг 1-курс талабаларига ҳуқуқий тарғибот ўтқазилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон "Очиқ адлия" ("Open Justice") дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида қонуни бўйича  Сурхондарё вилояти юридик коллежида коллежнинг 1-курс талабаларига ҳуқуқий тарғибот ўтқазилди.

Кадрлар бўлими бошлиғи                   С.Акрамов




03
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида Адлия вазирининг коррупцияга қарши курашиш бўйича барча ходимларга қилган мурожаатининг мазмун моҳияти етказилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 1 февраль куни бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари ходимларига “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш дастури, “Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги буйруғи ҳамда Адлия вазирининг коррупцияга қарши курашиш бўйича барча ходимларга қилган мурожаатининг мазмун моҳияти етказилди.

Кадрлар бўлими бошлиғи         С.Акрамов