Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!»


Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним,

мангу бўл омон!»

Мустақилликнинг 28 йиллиги байрамининг бош ғояси «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» .

Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий янгиланиш истиқболлари  режаларини белгилаб берган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил  8 июль куни давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорини имзолади Қарор асосида давлат мустақиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланди.

Комиссияга бир ҳафталик муддатда «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Мазкур дастурда 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар — келажагимиз», «Беш ижобий ташаббус» каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва руҳи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Комиссия томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этилиши белгиланган.

Байрам арафасида истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичи ҳамда «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида — она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилиши ҳам белгиланган.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асосий тадбирларга тайёргарлик жараёни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида олиб борилмоқда.

Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказиладиган, бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда.

       Халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини катта тайёргарлик билан кутиб олиш, бу қутлуғ санани унинг моҳияти ва аҳамиятига, халқимизнинг фидокорона меҳнати, эзгу орзу-интилишларига муносиб тарзда нишонлашга барча имкониятлардан фойдаланилмоқда. 

 

 Вилоят адлия бошқармасининг

 Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

етакчи маслаҳатчиси                                                   Н.Кузиева