Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ҳар бир мурожаат эътиборда


Ҳар бир мурожаат эътиборда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги  “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони билан Адлия вазирига қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари таъминланиши бўйича чоралар кўрилиши учун шахсий масъулият юклатилган.

Тадбиркорлик субьектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида адлия бошқармаси томонидан тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Охирги йилларда бутун республикамиз ҳудудларида қурилиш бунёдкорлик ишлари кўплаб амалга оширилмоқда. Айрим ҳолларда қурилиш амалга ошириладиган ер участкаларида жойлашган бино-иншоотлари бузилишга тушган жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратилмаганлиги ҳам айни ҳақиқатдир.

Ваҳоланки, Ер кодексининг 86-моддасига асосан, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда тўла ҳажмда қопланиши керак.

Термиз шаҳрида фаолият юритувчи “Кима Аида Сервис” ва “Мафтуна Термиз Файз” масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари бузилган савдо дўкони учун компенсация пули тўланмаётганлиги ҳамда ер майдони ажратилмаганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Адлия бошқармасининг талабномасига асосан 2019 йил 27 август куни Термиз шаҳар ҳокимининг Қ-2351-сонли қарори билан “Кима Аида Сервис” ва “Мафтуна Термиз Файз” масъулияти чекланган жамиятларига ер участкаси ажратилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 августдаги                   Ф-5491-сонли фармойишининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган хатлов натижалари бўйича шакллантирилган рўйхатга кўра, “Кима Аида Сервис” ва “Мафтуна Термиз Файз” масъулияти чекланган жамиятларига компенсация пуллари бюджет маблағидан ажратилиши белгиланди.  

         Хулоса ўрнида, тадбиркорлик субьектига етказилган зарар айни бир вақтда давлатга ҳам зарар олиб келишини ҳар бир мансабдор тушуниб етиши лозим деб ҳисоблаймиз.

 

 Адлия бошқармаси

бўлим бошлиғи                                                           Б.Гаффаров

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалий ёрдам бериш йўли билан муаммоси ҳал этилган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари тўғрисида

 

МАЪЛУМОТ

01.09.2019 йил ҳолатига

Т/р

Мурожаатнинг қисқача мазмуни

Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан

1

“Versal Shanses” хусусий корхонаси             бошлиғи Л.Султонова 2019 йил 23 майда “Халқ банки” вилоят филиали томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган

2019 йил 4 июнда Халқ банки Музработ филиали томонидан “Versal Shanses” хусусий корхонасига 192 миллион сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди

2

“Oybek Avtotrans” МЧЖ раҳбари Қ.Расулов 2019 йил 7 июнда шартнома асосида кўрсатилган транспорт хизмати учун “Қизириқ Пахта” АЖ томонидан тўлов амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган

2019 йил 7 июнда Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига “Oybek Avtotrans” МЧЖнинг манфаатида даъво ариза киритилди.

Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил                   15 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан “Қизириқ махта тозалаш” АЖ ҳисобидан “Oybek Avtotrans” МЧЖ фойдасига 8 640 000 сўм асосий қарз, 3 758 400 сўм пеня ва 16 218 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган

3

“4-АТК” МЧЖ раҳбари А.Абиев                  2019 йил 5 августда АТ “Агро банк” Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан 270 миллион сўм кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожат қилган

Адлия бошқармасининг 2019 йил               6 августдаги талабномасига асосан АТ “Агро банк” Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан 2019 йил                15 августда 270 миллион сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди

4

“Oybek Avtotrans” МЧЖ раҳбари Қ.Расулов 2019 йил 15 августда шартнома асосида кўрсатилган транспорт хизмати учун “Шеробод пахта тозалаш” АЖ томонидан тўлов амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган

2019 йил 16 августда Шеробод туманлараро иқтисодий судига “Oybek Avtotrans” МЧЖнинг манфаатида даъво ариза киритилди

5

 

6

 

Адлия бошқармасининг 2019 йил             

 

Музработ туман адлия бўлими томонидан

7

“AL-BEK-SAMO” МЧЖ раҳбари С.Қодиров 2019 йил 26 июлда фаолият юритаётган ғишт ишлаб чиқариш заводига ўтиш йўлини ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан ноқонуний равишда бир неча йиллардан буён эгаллаб олганлиги сабабли қонуний тартибда очиб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган

2019 йил 29 июль куни мурожаат жойига чиқиб ўрганилган ва ўрганиш натижасида ишчи гуруҳ иштирокида жойида ўрганилиб заводга кирадиган йўл очилиб берилиб, чегаралар жойида кўрсатиб берилди.

8

Музработ туманидаги “YASIN STROY” МЧЖ раҳбари Ё.Абдуллаев 2019 йил 09 августда “Шаффоф” маҳалласи ҳудудида жойлашган “YASIN STROY” МЧЖга қарашли бўш турган бино иншоотлари негизида инвестиция лойиҳасини тақдим қилмаганлиги тўғрисида тузилган далолатномадан ҳамда 2018 йилнинг 18 сентябрь ва              9 октябрь кунлари қилган мурожаатларига берилган жавоб хатидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ишчи гуруҳ томонидан тузилган далолатнома ҳамда мурожаат муаллифига берилган жавобларни қонуний тартибда қайта кўриб чиқилиши юзасидан Музработ туман ҳокимлигига 2019 йил                    16 августда 9/1-2-сонли тақдимнома киритилди.

 

Олтинсой туман адлия бўлими томонидан

9

Олтинсой туман “Маданият” маҳалласида жойлашган “Азизбек Соатов” фермер хўжалиги раҳбари С.Қушақов 16.08.2019 йил туман ҳокимининг фермер хўжалигига ижарага ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Адлия бўлимининг 21.08.2019 йилдаги талабномасига асосан               2019 йил 26 август куни Қ-6023-сонли туман ҳокими қарори қабул қилиниб, “Азизбек Соатов” фермер хўжалигига 9.25 гектар ер майдони ижарага берилди.

10

Олтинсой туман “Жилибулоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро, якка тартибдаги тадбиркор Худаяров Абдулла Қаршиевич Денов туманлараро иқтисодий судига даъво ариза лойиҳаси тайёрлаб беришни сўраган.

Адлия бўлими томонидан                   2019 йил 28 август кунидаъво ариза лойиҳаси тайёрлаб берилиб тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

11

Олтинсой туман “Бўстон” маҳалласида жойлашган Олтинсой туман “Чернобилчилар” уюшмаси ҳузуридаги “Давронбекжон” фирмаси раҳбари Д.Алимардонов 2019 йил 11 майда “Асакабанк” туман филиали томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган

Адлия бўлимининг 2019 йил                     13 майдаги талабномасига асосан 2019 йил 24 майда “Асакабанк” Олтинсой филиали томонидан “Давронбекжон” фирмасига                    200 миллион сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди

Сариосиё туман адлия бўлими томонидан

12

“УМАР ШАМС ФАЙЗ” хусусий корхонаси раҳбари Умаров Шамшир Файзулло ўғли савдо дўкони бузилганлиги ва компенсация тўлови амалга оширилмаганидан норози бўлиб мурожаат қилган

2019 йил 24 августда фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судига 5 748 284 (беш миллион етти юз қирқ саккиз минг икки юз саксон турт) сўм компенсация пулларини ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

13

“Миндал агро” фермер хўжалиги раҳбари Рахмонов Бахтиёр фермер хўжалигига тегишли бўлган ТТЗ 80 русумли трактор Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими томонидан асоссиз равишда онлайн-аукционга қўйилиб сотилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган

2019 йил 30 август куни Иқтисодий ишлар бўйича Сариосиё туманлараро судига МИБ Сариосиё туман бўлимига нисбатан 15 000 000 (ўн беш миллион) сўмлик моддий зарарни қоплаш юзасидан   даъво аризаси киритилди.

Термиз туман адлия бўлими томонидан

14

Термиз туманида фаолият юритаётган “Шерали полвон Қобилжон ўғли” хусусий фирмаси бошлиғи Қ.Убаев 2019 йил                        15 майда АТБ “Микрокредитбанк” Термиз туман филиалига тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 800 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағларини ажратишни сўраб 2019 йил февраль ойида мурожаат қилган бўлсада,                         3 ойдан ортиқ муддат давомида ушбу кредит маблағлари ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Термиз туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 23 май куни АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят минтақавий филиалига қонунбузилишлар, уларни келиб чиқиш сабаблари ва унга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш ва “Шерали полвон Қобилжон ўғли” хусусий фирмаси бошлиғи Қ.Убаевнинг мурожаатида қайд этиб ўтилган важларини қонуний ҳал этиш яъни тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 800 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағларини ажратиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Тақдимномага асосан                    2019 йил 3 июнь куни “Шерали полвон Қобилжон ўғли” хусусий фирмасига жами 800 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Узун туман адлия бўлими томонидан

15

2019 йил 16 августда “Омад” хусусий корхонаси раҳбари М.Камолов 2018 йил 20 февралда бузилган савдо дўкони учун компенсация пули тўланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

2019 йил 23 август куни Узун туман ҳокимлигига “Омад” хусусий корхонаси раҳбари М.Камоловга жами 158 029 138 сўм миқдоридаги компенсация тўловларини тўлиқ тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шеробод туман адлия бўлими томонидан

16

“Али Мустафо чорваси” МЧЖ раҳбари Тўхташев Алишер 20.07.2019 йилда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 4 та жисмоний шахсларга таъминотчи бўлиб, шартнома асосида наслли чорва етказиб берганлиги лекин, етказиб берилган наслли чорва учун туман “Микрокредитбанк” филиалидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган

2019 йил 13 август куни “Микрокредитбанк” Шеробод туман филиали томонидан “Али Мустафо чорваси” МЧЖнинг ҳисоб рақамига 69 миллион сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланди

Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан

17

2019 йил 24 июлда Термиз шаҳри, “Каттабоғ” маҳалласи, Навбаҳор кўчаси, 17-уйда жойлашган “CHAG`ANIYON YULDUZI” х/к раҳбари Г.Жумаева бузилган кўчмас мулки учун компенсация тўловлари Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаганлигидан ҳамда ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган

Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил 27 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига
1 537 906 348 сўм миқдоридаги компенсация пулини ундириш ҳамда 1667,17 кв.м ер майдони ажратиш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризаси киритилди.

18

2019 йил 23 июль куни Сурхондарё экспертиза МЧЖ биносида ўрнатилган газ ҳисоблагични алмаштиришда амалий ёрдам бериш масаласида мурожаат қилган

Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил 25 июль куни Термиз туманлараро газ таъминоти участкасига талабнома киритилиб Сурхондарё экспертиза МЧЖнинг газ ҳисоблагичи алмаштириб берилди.