Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ўзининг ҳиссасини қўшмоқда


Маълумки, ҳозирда Адлия вазирлиги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси

билан ҳамкорликда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” шиори остида тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб қилишга қарши акция эълон қилинди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг эркин фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларни аниқлаш мақсадида 775 нафар тадбиркорлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилди.

Шунингдек, 2019 йилнинг 9 ойи давомида ҳудудий адлия органлари томонидан 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқилди ва уларнинг фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларни бартараф этиш бўйича 36 та таъсир чораси ва даъво ариза киритилди.

Бир сўз билан айтганда, тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишига тўсиқ бўлаётган мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича зарур чораларни амалга ошириш ҳудудий адлия органларининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳам тадбиркорлардан келиб тушган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиб ўрганилмоқда.

Ижтимоий иқтисодий соҳада

ҳуқуқни қўллаш амалиётини

ўрганиш бўлими бошлиғи

Б.Гаффаров