Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Конституцияга киритилган сўнги ўзгаришлардан хабардормисиз?


 Жорий йил 8 декабрь куни Конуституциямиз қабул қилинганлигига 27 йил бўлади.

Маълумки, конституциямиз ўзида 4 та муҳим тамойилни мужассам этган.

Булар, Давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсат принципларидир.

Давлат қабул қиладиган қонун ҳужжатлари ушбу тамойилларга зид бўлиши мумкин эмас.

Давлат ва жамит ривожланган сари ундаги қонунчиликни ҳам баровар такомиллаштириш бориш тақазо этилади. Шу муносабат билан конституциямизга ҳам ҳалқаро тажрибалардан келиб чиқиб зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бугунги кунгача 14 марта ўзгартириш киритилган. Булар:

1) 28.12.1993 й. (77-модда)

2) 24.04.2003 й. (XVIII, XIX, XX, XXIII-боблар)

3) 11.04.2007 й. (89, 93, 102-моддалар)

4) 25.12.2008 й. (77-модда)

5) 18.04.2011 й. (78, 80, 93, 96, 98-моддалар)

6) 12.12.2011 й. (90-модда)

7) 16.04.2014 й. (32, 78, 93, 98, 103, 117-моддалар)

8) 06.04.2017 й. (80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддалар)

9) 31.05.2017 й. (80, 93, 108 ва 109-моддалар)

10) 29.08.2017 й. (99 ва 102-моддалар)

11) 15.10.2018 й. (105-модда)

12) 18.02.2019 й. (80 ва 93-моддалари)

13) 05.03.2019 й. (79, 93 ва 98-моддалар)

14) 04.09.2019 й. (96 ва 117-моддалар)

Эътибор берадиган бўлсак киритилган аксарият ўзгартириш ва қўшимчаларнинг таг замирида инсон манфаатлари ётибди.

Жумладан, жорий йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонунинг билан Конституциямизнинг 117-моддаси тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилди:

«Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди»;

Кўриниб турибдики ушбу норма билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун жазо ўтаётган фуқароларимизга сайлаш ҳуқуқи кафолатланди. 

Хулоса қилиб айтганда сўнг пайтларда конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар халқ ҳокимиятнинг бирдан бир манбаи эканлиги ҳақидаги тамойилнинг амалдаги ифодасига айланиб бормоқда.

  

Сурхондарё вилоят адлия

бошқармаси бўлим бошлиғи Рахматов Аброр Абдураззоқович