Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.


Ўқувчилар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган ютуқларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Конституция-эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танлови Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳирда бўлиб ўтди. 
Танлов жараёнлари Термиз шаҳридаги “Ёшлар оромгоҳи”да бўлиб ўтди. Танловда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Сурхондарё вилоят адлия ва Халқ таълими бошқармаларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар ишлари одилона баҳолаб борилди.
   

Ҳар бир иштирокчининг ижодий ишларини ўрганиш жараёнида, ўқувчиларда қонунга итоаткорлик каби туйғуларнинг шаклланганлиги ва йилдан-йилга ушбу танловнинг нуфузи ортиб бораётганлиги ҳамда ўқувчилар кўрик-танловга жуду пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этаётганлиги кузатилди. 
Кўрик-танловнинг тантанали тақдирлаш маросими Термиз шаҳирдаги вилоят “Баркамол авлод болалар маркази”да бўлиб ўтиди. 
Беллашув натижаларига кўра кўрик-танловнинг республика босқида  4 нафар иштирокчилар энг юқори ўринларга сазовор деб топилди. 
Жумладан, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани 21-мактаб ўқувчиси Обиджонова Рушана ва Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани 256-сонли мактаб ўқувчиси Кенжаева Дилдоралар 3-ўринга, Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги 20-мактаб ўқувчиси Норбўтаева Дилбар 2-ўринга, Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактаб ўқувчиси Азизова Наргиза 1-ўринга сазовор деб топилдилар.
Кўрик-танлов ғолиблари ва иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими  вазирлигининг ва вилоят адлия бошқармасининг  турли даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими          Қоржов Чориев