Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Мурожаатлар диққат марказимизда!!!


Бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Ҳар қайси онгли инсон жондан азиз фарзандининг бахтини, камолини ўйлаб, ҳамиша эзгу орзу-интилишлар билан яшайди.

Истиқлолимизнинг илк йилларидан бошлабоқ, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада амалиётга изчил йўналтирилган кўплаб қонун ҳужжатлари, дастурлар кенг кўламли саъй-харакатларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Бунда болаликни муҳофаза қилиш, аввало аёллар соғлигини асраш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш каби хайрли ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Маълумки, бола хуқуқлари соҳасида қонунчиликнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Унга мувофиқ фарзанд туғилиши биланоқ унинг ҳуқуқ ва эркинликлари вужудга келади ҳамда у давлат томонидан кафолатланади.

Бу борада Музработ туман адлия бўлими томонидан жорий йилда 10 нафардан ортиқ ўғил қизларга уларни ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувоҳнома) расмийлаштиришга эришилди.

Жумладан Музработ тумани, Тонг юлдузи” маҳалласида яшовчи, 01.07.1993 йилда туғилган А.Ю.Маматов ва 20.12.1998 йилда туғилган Р.Ю.Маматовларнинг манфаатини кўзлаб ФИБ Шеробод туманлараро судига ариза киритилиб, мурожаатлари қаноатлантирилди.

Шунингдек, Музработ тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Х.Алаёрованинг 2004, 2006, 2009 ва 2017 йилларда туғилган фарзандларига узоқ йиллардан буён турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганлиги ҳамда қонуний никоҳи мавжуд эмаслиги сабабли туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар олинмай қолинганлиги юзасидан қилган мурожаати бўлим томонидан ўрганиб ижобий ҳал қилинишига эришилди.

Хусусан, бўлим ташаббуси билан туман ФҲДЁ бўлими томонидан      29.05.2004 йилда туғилган Ш.Чориева, 18.02.2006 йилда туғилган А.Чориева, 24.06.2009 йилда туғилган Ў.Чориева, 09.06.2017 йилда туғилган Н.Чориевларга гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома ва унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.

Зеро, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.

 

       Музработ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Осонова