Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий М А Ъ Л У М О Т


Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.

I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жами 1439 та (шундан 708 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 283 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 331 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 95 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 6 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 16 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 1105 таси ҳал этилди, 136 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 14 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 8 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Рисунок: /upload/1.png

Диаграмма 1. Келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.



Келиб тушган мурожаатларнинг 1105 таси (76.8 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 473 та мурожаат

(42.8 %) қаноатлантирилди, 582 тасига (52.6 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 50 таси (4.5 %) белгиланган тартибда рад этилди, 136 та мурожаат (12.3 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 53.2 фоизи (257 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 28.1 фоизи (68 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 28 фоизи (74 та), нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид мурожаатларнинг 75.5 фоизи (73 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.

Рисунок: /upload/2.png

Диаграмма 2. Қаноатлантирилган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.



Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 24 та тақдимнома, судларга 81 млн. 692 минг сўмлик 12 та даъво аризалари киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 21 млн. 500 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 8 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Келиб тушган мурожаатларни 75 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 91 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.

II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Музработ, Қизириқ, Қумқўрғон, Бойсун, Денов, Сариосиё, Шўрчи, Ангор, Шеробод, Термиз, Олтинсой, Жарқўрғон, Узун туманлари ҳамда Термиз шаҳрида сайёр қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 314 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 200 та, ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига оид 35 та, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 35 та, Юридик хизматлар фаолиятига оид 4 та, Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид 20 та бошқа соҳаларга оид 20 та) мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 304 таси (яъни сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан 97 фоизи) хал этилди, 100 таси (яъни 3 фоизи) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди.

Ҳал этилган мурожаатларнинг 122 таси (40 %) қаноатлантирилди, 182 тасига (60 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.

III. Айрим соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича таҳлили:

Юқорида айтиб ўтилганидек, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жами 1439 та (шундан 708 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 283 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 331 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 95 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 6 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 16 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 1105 таси ҳал этилди, 136 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 14 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 8 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 708 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 483 таси (68.2 %) ҳал этилиб, шундан
257 таси (53.2 %) қаноатлантирилди, 226 тасига (46.8 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 221 таси (31.2 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун адлия бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларга юборилди, 4 таси (0.4 %) кўрмасдан қолдирилган, 2 таси (0.3 %) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 16 та тақдимнома, судларга 14 млн. 669 минг сўмлик 7 та даъво аризалари киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 21 млн. 500 минг сўм пул маблағлари ундирилди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:

- меҳнат низолари юзасидан 113 та;

- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 76 та;

- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 58 та;

- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 55 та;

- ички ишлар органлари фаолиятига оид 31 та;

- прокуратура органлари фаолиятига оид 35 та;

- бошқа масалалар юзасидан 189 та.

Рисунок: /upload/3.png

Диаграмма 3. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида энг кўп келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.

2. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида жами 283 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
13 таси адвокатурага доир қонунлар юзасидан, 53 таси Нотариатга оид қонун ҳужжатлари юзасидан ва 21 таси Нотариал идоралар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлардир.

Рисунок: /upload/4.png

Диаграмма 4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳаси бўйича

IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади:

1. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

2019 йил давомида жами 3634 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 3472 таси (95.5 %) хал этилиб, шундан 2487 таси (71.6 %) қаноатлантирилди, 979 тасига (28.1 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 таси (0.1 %) рад этилди. Келиб тушган шикоятларнинг 152 таси (4.1 %) тааллуқлилиги бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилди, 17 таси (0.4 %) кўрмасдан қолдирилган, 21 таси (0.5 %) ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида.

Рисунок: /upload/5.png

Диаграмма 5. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилган мурожаатлар таҳлили.



Мурожаатларнинг қаноатлантириш даражаси ўрганилганда қуйидаги кўринишга келди:

Рисунок: /upload/6.png

Диаграмма 6. Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг мурожаатларни қаноатлантириш даражаси

Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида айрим соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатларни бошқаларига нисбатан кўплиги кузатилди. Масалан, биргина туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ўзига қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маълумотлар беришни сўраб 275 нафар фуқаро ариза билан мурожат қилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, мазкур соҳага оид мурожаатлар энг кўп келиб тушган ҳудудларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва жадаллаштиришга эҳтиёж катта.

Шунингдек, меҳнат низолари бўйича 538 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 336 таси ойлик иш ҳақи масаласидаги шикоятлардир. Бундан кўриш мумкинки, айрим ташкилот ва идораларда ходимлар меҳнатига қонунда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Иш берувчилар ўз ходимларига ойлик иш ҳақларини вақтида тўлиқ тўлаб берилишини таъминлай олмай амалдаги меҳнат қонунчилигини бузиб келишмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳар бир иш берувчи ўзининг жорий молиявий ҳолатидан қатъий назар ўз ходимларига уларнинг меҳатлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақ тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни тўлиқ ва ўз вақтида сифатли кўриб чиқилиши юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:

1. Мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган соҳалар бўйича алоҳида ишларни амалга ошириш, жумладан тегишли ҳудудларда мурожаатда келтирилаётган масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш ва ҳуқуқий мониторинг ишларини доимий олиб бориш;

2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиётини кўчайтириш;

3. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлимлари ҳамда адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга таклифлар киритиб бориш;

4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;

5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса ҳудудлардаги тегишли секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;

6. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими