Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот


Бўлим томонидан 2019 йил давомида 28 та (2018 йил давомида 23 та) давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган бўлса, 41 та (2018 йил давомида 21 та) турли ташкилотлари ва муассасаларининг айрим фаолиятлари таҳлил қилинган ҳамда 5 та (2018 йил давомида 1 та) ташкилотлари ва муассасаларида қонун ҳужжатларининг ижроси мониторинг қилинган.

Ўтказилган ўрганиш, таҳлил ва мониторинглар давомида давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари фаолиятида жами 10 315 та (2018 йил давомида 9 305 та) қонун бузилишлар ва ҳуқуқни қўллашда тизимли муаммолар аниқланган.

Аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш ва қонун бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан чора кўриш юзасидан 48 тақдимнома, ваколатли органларга 8 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш бўйича таклиф киритилган, 4 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган (2018 йил давомида 23 та тақдимнома, ваколатли органларга 3 та маъмурий иш қўзғатиш ҳақида таклиф киритилган, 2 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган). Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 7 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинган, 2 та ҳужжат амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган, 24 нафар шахслар интизомий (шундан 1 нафар шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган), 11нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган (2018 йил давомида 14 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинган, 20 нафар шахслар интизомий, 3 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган).


Соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 3 марта (2018 йил давомида 4 марта) сўровномалар ўтказилиб, сўровномаларда 801 нафар (2018 йилда 80 нафар) жисмоний шахслар иштирок этган.

Бўлимга 2019 йил давомида жами 331 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 257 таси шикоят ва 74 таси ариза ҳисобланади (2018 йил давомида 2 та шикоят, 28 та ариза, жами 30 та мурожаат келиб тушган).

Мурожаатларнинг 264 таси (199 та шикоят, 65 та ариза) кўриб чиқилиб, шундан 74 таси (44 та шикоят, 30 та ариза) қаноатлантирилган бўлса, 45 таси рад этилиб, қолган 145 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 8 та мурожаат (40 та шикоят, 8 та ариза) тааллуқлилиги бўйича ваколатли органларга, 14 та мурожаат (1 та ариза, 6 та шикоят) туман адлия бўлимларига юборилган. Учта мурожаатни кўриб чиқиш тугатилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятлари бўйича:


Ўтказилган ўрганиш, таҳлил ва мониторинглардан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан 156 та таклифлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига кўриб чиқиш учун юборилган бўлса, 10 та умумлаштирилган таҳлилий маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўрганилган ва таҳлил қилинган соҳалар бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўриш учун киритилган.

Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 15 июлдаги 327-сонли қарори билан “Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги”ги низом тасдиқланди.

Мазкур низомга асосан, 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллиги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмаларидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан 63 та таклифлар олиниб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича ушбу таклифларнинг 30 таси асосли деб топилиб, Адлия вазирлигига кўриб чиқиш учун  юборилди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада

ҳуқуқни қўллаш амалиётини

ўрганиш бўлими