Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Сурхондарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг низоми  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2019 йил 11 февралдаги 81/1-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

2019 йил январь-ноябрь ойлари давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг бош ва 1-тоифали мутахасисилари томонидан 1904 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрб чиқилиб, жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 261-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловасига кўра, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларида фақатгина инспекция бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддаси кўра,  қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсларига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Термиз  шаҳри, Маърифат МФЙда яшовчи фуқаро О.Мирзаеванинг мурожаати ҳудудий бошқармага 2018 йил 28 август куни келиб тушган. Мурожаат “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг
25-моддасига асосан  Термиз шаҳар, “Маърифат” МФЙ раисига  почта орқали
2018 йил 5 сентябрь куни, 9 кундан кейин юборилган.

Шунингдек, фуқаро А.Менгниёзов ҳамда Х.Қуробоналиеваларнинг мурожаатларини тааллуқлилиги бўйича ваколатли органга юборишда белгиланган муддатларга риоя этилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга кўра, ҳудудий бошқармага юклатилган 15 та вазифа ва функцияларнинг ижроси таъминланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 12-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-бандида, бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоиз миқдорида (3 йилдан 5 йилгача лавозим маошининг 30 фоизи, 5 йилдан 10 йилгача лавозим маошининг 40 фоизи, 10 йилдан 15 йилгача лавозим маошининг
60 фоизи, 15 йилдан ортиқ лавозим маошининг 80 фоизи) ҳар чоракда қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади деб белгиланган бўлсада, ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) инспекцияларида 3 йил ва ундан ортиқ вақтдан буён ишлаётган
41 нафар ходимларга ушбу устамалар тўланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сонли қарори билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандида рухсатнома олиш учун аризалар 2018 йил 1 июлдан бошлаб Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилиши белгиланган бўлсада, 2019 йилнинг 9 ойи давомида 5 та ариза тўғридан тўғри ҳудудий бошқармага тақдим қилинган ва ушбу аризалар бўйича ҳулоса берилиб, ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир минимал миқдорида йиғим ундирилган.

Жумладан, “SAIDJON MUXAMMADJON MUZQAYMOQLARI” МЖЧнинг 15.01.2019 йилдаги, “SURHANCEMENTINVEST” МЧЖнинг 18.01.2019 йилдаги, “TAYANCH XAMKOR” ХКнинг 10.04.2019 йилдаги, “REGISTON OLTINSOY MEGA” МЧЖнинг 18.04.2019 йилдаги бевосита ҳудудий бошқарма тақдим қилган аризалари ўрганиб чиқилиб, хулоса берилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир минимал миқдорида (202 730 сўм) йиғим ундирилган.

Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига юборилди ҳамда қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида Сурхондарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Давлат хизматлари агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармасига таклиф киритилди.


Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими 

етакчи маслаҳатчиси   С.Алламуродов