Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Тўланмай келинаётган Ойлик иш ҳақи ходимларга тўлаб берилди!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармонига асосан, Инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жумладан, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот  институтининг Сурхондарё вилоят илмий-тажриба станцияси ходимлари М.Джўраеванинг 2019 йил декабрь, 2020 йил январь-март ойлари ва У.Аннаев, Н.Бекмуратова, Ш.Чориева, Г.Рўзиеваларнинг 2020 йил март, апрель ойлари учун ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги ҳамда 2020 йил февраль ойи учун солиқ ва электр энергияси учун ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинган ушланмаларининг тўлов квитанциялари берилмаётганлигидан норози бўлиб Термиз туман адлия бўлимига мурожаат қилган. 

Мурожаатни ўрганиш давомида, Термиз туман адлия бўлимининг аралашуви билан, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот  институтининг Сурхондарё вилоят илмий-тажриба станцияси ходими М.Джураеванинг 2019 йил декабрь, 2020 йил январь-май ойлари учун жами 4 052 812 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилишига эришилган бўлса, ходимлар К.Анннаев, У.Аннаев, Н.Бекмуратова, Ш.Чориева ва Г.Рўзиеваларнинг жами 9 170 092 сўм миқдордаги ойлик иш хақлари тўлиқ тўлаб берилиб, карантин даврида оилаларнинг фаровон ҳаёт кечиришларига замин яратилди.

Бундан ташқари, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот  институтининг Сурхондарё вилоят илмий-тажриба станцияси бош ҳисобчиси томонидан ходимларга 2020 йил февраль ойи учун солиқ ва электр энергияси учун ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинган ушланмаларининг ушлаб қолинганган маблағларни тўланганлигини тасдиқловчи тўлов квитанцияларини ҳам тўлиқ етказиб берилишига эришилди.

Шунингдек, Термиз туман адлия бўлими томонидан Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот  институтининг Сурхондарё вилоят илмий-тажриба станцияси мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан Термиз туман Аҳоли Бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таъклиф киритилди ҳамда келгусида Меҳнат кодекси талабларига қаътий амал қилиш лозимлиги, акс ҳолда тегишли жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳнома юборилди.

Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи Ш.Тиловов


Термиз туман адлия бўлими

 бошлиғи Б.Ашуров