Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Адлия бўлимининг аралашувидан сўнг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаси тўлаб берилди!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш Адлия идораларининг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Шунингдек, инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, Сариосиё тумани, "А.Навоий" маҳалласи, "А.Беруний" кўчаси 161 уйда яшовчи   фуқаро М.Саидованинг Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигида "ишчи" лавозимида ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Сариосиё туман адлия бўлимига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаро М.Саидованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақаси иш берувчи Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги томонидан асоссиз равишда берилмаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Сариосиё туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судига 17.03.2020 йил жавобгар Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига фуқаро М.Саидованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақасини тўлаш ҳақида даъво ариза киритилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманларо судининг 20.03.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилди ҳамда жавобгар Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги томонидан фуқаро М.Саидовага 1 802 000 (бир миллион саккиз юз икки минг) сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаси тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Шунингдек, Сариосиё туман адлия бўлими томонидан Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан Сариосиё туман Аҳоли Бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таъклиф киритилди.

Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи Ш.Тиловов

 

Сариосиё туман адлия бўлими

                            етакчи маслаҳатчиси Ч.Жураев