Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида қатор қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши ва қабул қилинаётган ушбу қонун ҳужжатлари асосида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш, уларни жадал ривожлантириш ва бу йўлдаги турли тўсиқларни бартараф этиш соҳасида илғор ҳуқуқий база яратилиб, бу борадаги ишлар бугунги кунда ҳам изчил равишда давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя қилиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Вилоят адлия бошқармасига 2016 йилнинг 5 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган шикоятларнинг кўриб чиқиш натижаларига кўра, 69 таси қаноатлантирилиб, тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Жумладан, Термиз шаҳрида фаолият юритаётган “Нодирбек-Амин-Барака” МЧЖ раиси Х.Атажановнинг мурожаатини ўрганиш натижалари бўйича АТБ “Алоқа банк” Сурхондарё филиалига киритилган тақдимномага асосан, филиал бошқарувчисининг 2016 йил 10 февралдаги 10-шт-сонли буйруғига кўра филиалнинг кредит бўлими бошлиғи бошлиқ ўринбосари Х.Аллақулов ҳамда кредитлаш шўъбаси бошлиғи Ф.Узоқовларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.
Хусусан, Шеробод туманида фаолият юритаётган “Мўминов Илҳом Мўминович” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Мўминовнинг мурожаатини ўрганиш натижалари бўйича АТБ “Ҳалқ банки” Сурхондарё вилоят филиалига киритилган тақдимномага асосан, филиал бошқарувчисининг 2016 йил 15 мартдаги 1-сонли буйруғига кўра АТБ “Ҳалқ банки” Шеробод филиалининг пластик карточкалар тизимини ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси Хусанов Сардор Равшановичга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.
Хусусан, Термиз туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” марказида ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича вилоят ДСЭНМга киритилган тақдимномага асосан, марказ бошлиғининг 2016 йил 10 майдаги 65-81-Т-сонли буйруғига асосан Термиз туман ДСЭН маркази бош врачи С.Гулмуратовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.
Шунингдек, ўрганиш натижалари бўйича Қумқўрғон туман электр таъминоти корхонаси бош мутахассиси Ў.Шукуровга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судига юборилди.
ЖИБ Қумқўрғон туман судининг 2016 йил 22 апрелдаги қарорига кўра Қумқўрғон туман электр таъминоти корхонаси бош мутахассиси Шкуров Ўрол Қодирович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2419-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари, яъни 130.240 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини суд орқали тиклаш, уларга етказилган зарарни ундириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1 632 602 600 сўмга тенг 32 та даъво аризалари киритилиб, киритилган даъво аризаларнинг 1 240 352 000 сўмга тенг 38 таси судлар томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда етказилган зарар ундирилди.
Ф.Рустамов, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси