Тадбиркорлар давлат ҳимоясида...

Маълумки, мамлакатимизда мустақилликка эришилганидан сўнг иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий база яратилди. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги қонуний кафолатланиб, тегишли давлат идораларига бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу борада Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, айбдор шахсларнинг жавобгарлигини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бошқарма томонидан 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган 85 та назорат тадбирлари давомида 6143 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Улар юзасидан 88 та тақдимномалар киритилиб, тақдимномаларга асосан 86 нафар турли идоралар масъул ҳодимларининг интизомий жавобгарлиги таъминланди, 23 та қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган ҳужжатлар бекор қилинди ва ижроси тўхтатилди. Ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган 47 нафар турли идоралар масъул ҳодимларига, шундан 46 нафарига нисбатан тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди. Амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига оғишмасдан риоя этиш юзасидан назорат қилувчи органларга 131 та огоҳнома ва ёзма кўрсатмалар киритилди. Прокуратура органларига жиноят аломатлари аниқланган ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш ҳақида 2 та, суд қарорига нисбатан протест келтириш ҳақида 2 та таклифлар киритилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини суд орқали тиклаш, уларга етказилган зарарни ундириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1.632.602.600 сўмга тенг 32 та даъво аризалари киритилиб, даъво аризаларнинг 1.263.482.000 сўмга тенг 41 таси судлар томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда етказилган зарар ундирилди.

Бундан ташқари, 2016 йилнинг ўтган даврида бошқарманинг “Ишонч телефони” орқали хусусий мулк ва кичик бизнес субъектларидан 56 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг барчаси кўриб чиқилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра 27 таси қаноатлантирилиб, 29 тасига белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ушбу мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, тегишли идораларга 1 та огоҳнома ва 6 тақдимнома таъсир чоралари қўлланилиб, уларга асосан 1 та тадбиркорлик субъектига ер майдони ажратилиши таъминланди ҳамда 2 нафар масъул ходимларга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, 3 та тадбиркорлик субъекти манфаатини кўзлаб вилоят хўжалик судига 50 271 958 сўмлик даъво аризаси киритилиб, суднинг тегишли қарорларига асосан 25.552.000 сўм миқдоридаги маблағлар тадбиркорлар фойдасига ундирилиб берилиши таъминланди.

Ғ.Тиловқобилов, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими 


Рўйҳатга қайтиш