Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фуқароларининг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайловларнинг демократик жамиятни шакллантиришдаги аҳамияти ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Жарқўрғон туманидаги “Спорт”, “Саноат” ва “Иқтисодиёт” касб- ҳунар коллежларида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга бағишланган давра суҳбати тадбири ўтказилди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросларимизни тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайловларнинг демократик жамиятни шакллантиришдаги аҳамияти ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрписида”ги Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё сайлов округи комиссияси қошида ташвиқот ишларини олиб бориш учун бошқарма томонидан жадвал ишлаб чиқилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2015 йилнинг 1 ярим йиллиги учун мўлжалланган ўқув машғулотлари режа дастурига асосан Термиз Давлат Университети “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси А.Шодиев иштирокида давлатимиз рахбарининг “Мамлакатимизнинг 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси” юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди.
Адлия вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўлланилиши мавзуида анжуман ташкил этилди. Унда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардан вакиллар, соҳага дахлдор мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбeкистoн Рeспубликaси Кoнституцияси қaбул қилингaнининг 22 йиллигигa бaғишлaнгaн тaнтaнaли мaрoсимдaги “Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир” номли мaърузaсидaн кeлиб чиқaдигaн мақсад ва вaзифaлaр” ҳамда Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ва “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунларннинг мазмун-моҳияти мавзуларида Термиз тиббиёт коллежида учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.