Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

04
Ижро интизомини мустаҳкамлашда электрон дастурларнинг ўрни ва аҳамияти


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар

бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

                                                                                                                                                                                         Ш.М. Мирзиёев

 

 

Тартиб-интизом ҳар жойда зарур. Эзгу мақсадга ҳам, юксак самарадорликка ҳам тартиб-интизом туфайлигина эриша оламиз. Ўз навбатида, ҳар бир давлат органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин эгаллайди. Давлат органига келиб тушаётган ҳар бир ҳужжатни рўйхатга олиш ва унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида амалга оширилади. Ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш тартиби ҳам мукаммал кўрсатилган бўлиб, бу ҳар бир ҳужжатнинг ўз вақтида ижро қилинишини таъминлайди.

Президентимизнинг 2018 йил 5 октябрь куни ПҚ-3962-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
9 августдаги “Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига уланиши таъминланганлиги белгиланган.

Дарҳақиқат, жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, давлат ҳокимиятининг барча бўғинларида ижро интизомининг зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ.

“Ijro.gov.uz” тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг раислиги остида ўтказилган кенгашлар баённомаларида белгиланган топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминловчи ахборот тизими ҳисобланади.

Мазкур тизимнинг оператори “Ijro.gov.uz” тизимини вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига жорий қилиш учун жавобгар бўлган, шунингдек, унинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги “UNICON.UZ” давлат унитар корхонаси ҳисобланади.

Мазкур компания томонидан ишлаб чиқилган “av.ijro.uz” тизими Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги адлия органлари ва муассасаларида тўлиқ ўрнатилди ва 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб узлуксиз ишлаб келмоқда.

Мазкур тизимнинг пайдо бўлиши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 155-сонли “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини рўёбга чиқаришда жуда муҳим рўл тутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан “республика — вилоят — туман (шаҳар)” уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилди.

“av.ijro.uz” тизими орқали туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан бемалол онлайн тарзда электрон ҳужжат айланиш орқали ишлар ташкиллаштирилмоқда. Бу ўз новбатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда, қонун ҳужжатларини идора ва ташкилотларга ўз вақтида етиб боришига, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлашда жуда муҳим рўл ўйнамоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ижро интизомини мустаҳкамлашда ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

1-даражали юрист                                                           Ф.Рустамов

03
Коррупция-тараққиёт кушандаси

Коррупция-тараққиёт кушандаси

 

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида сўнгги йилларда тизимли равишда ишлар олиб борилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида 2019 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5729-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш; давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш; давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш; аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш; давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш; фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш- ўрта муддатли истиқболда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Шунингдек, идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланиши белгиланди.

Адлия вазирлиги томонидан тизимда коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш борасида ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали таъмагирлик ва коррупцияга йўл қўймаслик борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,    Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш учун 3 ойдан кам бўлмаган (илгари – 1 йилдан кам бўлмаган) муддат ишлаб бериш кифоя этиб белгиланди.

Бошқа барча асослар чиқариб ташланди (нотариуслар учун - илмий даража, фахрий унвонлар ва давлат мукофотлари, нотариат институтини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш; бошқа ходимлар учун – олий маълумотга эгалиги).

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда нотариал ҳаракат учун тўловлар, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (1008) рақами “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали фуқаронинг телефонига SMS шаклида юборилади.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.

Нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг амалга оширилади.

Юқорида кўрсатилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат нотариал идоралари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилади ҳамда ўзи-ўзидан коррупция ва таъмагирликка йўл қўйилишининг олдини олишга хизмат қилади.

 

Термиз шаҳар 2-сон давлат

нотариал идораси нотариуси                                                              Х.Х.Бобоқулов

03
"Гиёҳвандликка барчамиз қаршимиз"

"Гиёҳвандликка барчамиз қаршимиз"

 

Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Бежизга уни “аср вабоси” деб сифатлашмаган.    Ўтган асрдан бизга “мерос” бўлиб қолган трансмиллий жиноятчиликнинг учта энг хавфли тури инсоният келажагига ҳавф солиб келмоқда. Хусусан, халқаро терроризм, дин ниқоби остидаги экстремистик, фундаменталистик ва сепаратистик хуружлар, наркотик моддалар билан савдо қилиш (наркобизнес), одам савдоси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч кимга сир эмас.

 Энг ачинарлиси, гиёхвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига саббаб бўлмоқда.

Гиёҳвандликка қарши қурашни кучайтириш мақсадида БМТ томонидан “Наркотик моддалар тўғрисида”ги, “Психотроп моддалар” ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши қураш туғрисида”ги конвенциялар қабул қилиниб, 1987 йил 7 декабрдаги 47/112-сонли резолюциясига кўра “26 июнь - Халқаро наркотик моддаларини суистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни” деб эълон қилинган.

Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги асосий танлаган йўли трансмиллий уюшган жиноий гуруҳлар наркотик воситаларни контрабанда қилиш учун республика ҳудудидан фойдаланишининг олдини олиш, гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомаласи устидан қатъий назорат ўрнатиш, гиёҳвандлик восталарининг ноқонуний айланишига қарши курашиш самарадорлигини таъминлаш, гиёҳвандликка чалинган беморларга кафолатли тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бу соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Юртимизда, “Гиёҳвандлик воситалари ва психатроп моддалар тўғрисида”ги 1999 йилда қабул қилинган Қонун амалга киритилиши билан инсон ақл идрокига таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилувчи шахсларга нисбатан муносабат ўзгариб, инсонийлик тамойиллари кучайтирилди. Гиёҳвандликка чалинган беморларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу қонун билан гиёҳвандликка қарши курашда бу иллатнинг профилактикасини таъминлаш чоралари белгиланди.

Қонунда бутун давлат ва жамоат ташкилотларининг гиёҳвандликка қарши курашиши мажбурийлиги белгиланиши билан бирга, наркотик моддаларни пропаганда қилиш мутлақо тақиқланди.

Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик белгиланган. Жиноят қонунчилигида бу жиноятларга, айниқса, вояга етмаганларни жалб қилишига алоҳида ҳол деб қаралади. Айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилган. Жиноят қонунчилигидан ташқари яна бир қатор қонунларимиз ҳам гиёҳвандликка қарши қаратилгандир.

Булардан ташқари, республикамиз қонунларида салбий ҳолатлар, ғайриқонуний ишлар ва жамоат учун хавфли ҳаракатларга қарши тарбиявий воситаларни қўллаш каби тадбирлар белгиланган.

Хулоса ўрнида шуни айтишим жойизки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, ав­вало, организмда унга қар­ши иммунитет ҳоcил қи­линиши даркор. Демак, гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу балодан асраш учун тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш, шу орқали фуқароларимиз онгу шуурида иммунитетни кучайтиришимиз зарур.

 

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи Шерозиддин Тиловов

01
"Бахтли болалик қонун ҳимоясида" шиори остида тадбир қизғин бўлиб ўтмоқда

Термиз шаҳар адлия бўлими ташаббуси билан 2019 йил 1-июнь куни шахардаги ёшлар боғида 1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Бахтли болалик қонун ҳимоясида" шиори остида тадбир қизғин бўлиб ўтмоқда. Шунингдек,  Тадбир иштирокчиларига болалар кунига багишланган 100 дан ортик таркатма материаллар хамда флаерлар таркатилди. Шу билан бирга, Вилоят адлия бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан шифохоналарда даволанаётган болаларга байрам муносабати билан китоблар ҳам совға қилинди.

Термиз шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси                                                  Ж.Абдулазизов

31
"Ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устиворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасидаги фаолиятида учраётган муаммолар" мавзусида семинар ташкил этилди.

Адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларни тегишли соҳаларга доир қонун ҳужжатларининг ижроси, қонунчиликдаги янгиликлар бўйича хабардор қилиш мақсадида уларнинг юридик хизмат ходимлари билан график асосида алоҳида- алоҳида семинар машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилди.
Хусусан, жорий йилнинг 31 май куни адлия бошқармаси биносида вилоят ва туман (шаҳар) давлат солиқ идоралари юридик хизмат ходимлари иштирокида ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устиворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасидаги фаолиятида учраётган муаммолар ҳақида давра суҳбати ўтказилди.
Семинарда солиқ идоралари фаолиятида аввало ҳалқнинг солиқ соҳасида муаммолар юзага келишининг олдини олиш масалалари бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи                                           Ғайрат Тиловқобилов

28
Қабристонлар бўйича норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар ижроси ўрганилди.

Қабристонлар бўйича норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар ижроси ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 15 апрелдаги 118-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида мавжуд бўлган 703 та ишлаб турган қабристонларнинг Термиз шаҳар, Термиз, Музработ ва Шеробод туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги 18 тасида адлия бошқармаси томонидан дафн этиш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди ва ўрганиш давомида қуйидаги қонунбузилишлар ва тизимли муаммолар аниқланди.

1. Қабристонлар сақлаш, улардан фойдаланиш ва маросим хизматлари кўрсатиш учун етарли штатлар ажратилмаган.

Маълумки, туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1989, 29.07.2009 йил) 5-иловасига кўра, ҳар бир қабристонда ходимларнинг меъёрий сони 1 та назоратчи ва 3 та қоровулни ташкил этади.

Вилоятдаги 701 та қабристонларда мавжуд назоратчи ва қоровул штатларнинг сони белгиланган меъёрга тўғри келмайди.

Хусусан, вилоят бўйича ташкил этилган умумий қабристон назоратчилари сони 79 нафар, қабристон қоровуллари сони 722 нафар.

Бироқ, 703 та қабристонларга хизмат кўрсатувчи қабристон назоратчиларининг умумий сони 703 тани (амалда меъёрдан 624 та кам), қабристон қоровулларининг умумий сони 2 106 тани (амалда меъёрдан 1 387 та кам) ташкил этиши лозим.

Бундан ташқари, бирорта қабристонларда гўрков ва тозаловчи штат бирликлари ташкил этилмаган.

2. Дафн этиш бўйича кўрсатиладиган пулли хизмат ундирилишида қонун ҳужжатлари талабига риоя этилмаган.

Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 июндаги 186-сонли қарори билан қабристонларда кўрсатиладиган пулли хизмат тарифлари белгиланган бўлиб, унга кўра Термиз шаҳрида қабр қазиш учун 1 ўринга 45 000 сўм, маросим хизматларидан фойдаланганлик учун 1 ўрин/кунга 20 000 сўм, туманларда қабр қазиш учун 1 ўринга 35 000 сўм, маросим хизматларидан фойдаланганлик учун 1 ўрин/кунга 15 000 сўм қилиб белгиланган.

Вилоятдаги Ангор, Сариосиё, Термиз, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳридаги қабристонларда 2017-2018 йиллар давомида фуқаролардан дафн маросимлари учун пулли хизмат ундирилган. Жумладан, Ангор туманида 23 758 000 сўм, Сариосиё туманида 29 050 000 сўм, Термиз туманида 48 899 200 сўм, Шўрчи туманида 3 230 000 сўм ва Термиз шаҳрида 37 229 000 сўм, жами 142 166 200 сўм пулли хизмат тўловлари ундирилган.

Аммо, Ангор, Сариосиё, Термиз ва Шўрчи туманлари гўрков ёки дафн маросим ишчилари штати мавжуд эмас, Термиз шаҳридаги 1 та дафн маросими ишчиси бўлсада, мазкур ходимнинг тушунтиришига кўра у қабр қазиш ва дафн маросими хизматларини кўрсатмаслигини маълум қилди. Демак, юқоридаги пулли хизматлар аслида умуман кўрсатилмаган хизматлар учун ундирилган.

3. Қабристон ҳудудини ташкил этиш ишлари талаб даражасида эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 55-бандига мувофиқ, қабристон учун ажратиладиган ер участкаси майдони мазкур қабристон хизмат кўрсатиладиган ҳар 1000 киши ҳисобига 0,24 гектарли меъёрдан келиб чиқиб, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Вилоятдаги қабристонларга ажратилган умумий ер майдони 26 915 696 м2 бўлиб, аҳоли сони 2 569 348 нафарни (2019 йил 1 январь ҳолатига) ташкил этади ва вилоят бўйича ҳар 1000 кишига тўғри келадиган қабристонларнинг ер майдони ўртача 10 482 м2 (ёки 1,05 гектар).

Ўз ўрнида, Термиз шаҳридаги 3 та қабристонларнинг умумий ҳудуди 295 540 м2 бўлиб, 145 169 нафар аҳоли сонига кўра ҳар 1000 кишига қабристонларнинг 2 036 м2 ҳудуди тўғри келади ва бу белгиланган меъёрдан қарийб 400 м2 кам демакдир. Бу билан қабристон аҳоли пунктининг уларга хизмат кўрсатиш учун барпо этилаётган диний конфессия аҳолисининг сони ва унинг кўпайиши истиқболлари ҳисобга олинмаган.

Низомнинг 72-бандига кўра, қабристонларда маросим удумларини (жаноза, христианча мотам мажлиси ва бошқаларни) ўтказиш учун аза майдончалари ёки бостирмалар барпо этилиши керак.

Бироқ, Термиз шаҳридаги “Ал Ҳаким ат-Термизий ва яҳудийлар”, “Биродарлик”, Термиз туманидаги “Хўжа Зоир ота Фаррух”, “Султон Саодат”, “Девонаи буркисармаст”, “Кўктош ота”, Музработ туманидаги “Ҳазрати Афғон ота”, “Қул бобо”, Шеробод туманидаги “Кўкгумбаз ота”, “Қўштегирмон”, “Хўжги” ва “Ҳовуз бобо” қабристонларида диний маросимларни (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жойлар ташкил этилмаган.

Низомнинг 77-банди биринчи хатбошисига кўра, қабристон ҳудудида санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ, ҳар бири 2-3 ўринли, канализацияли (шаҳарлар учун) ва ободонлаштирилган жамоат ҳожатхоналари бўлиши кераклиги белгиланган.

Ваҳоланки, Музработ туманидаги “Хожи Абдураҳмон ота”, “Ғойиб ота”, “Мавлон ота”, “Ҳазрати Афғон ота” ва “Қул бобо” қабристонларида 1 ўринли, Шеробод туманидаги “Марказий шаҳар”, “Кўкгумбаз ота”, “Қўштегирмон” ва “Хўжги” қабристонларида 1 ўринли жамоат хожатхоналари мавжуд бўлса, Термиз туманидаги “Хўжа Зоир ота Фаррух”, Шеробод туманидаги “Абу Исо Мухаммад Имом Термизий” ва “Ҳовуз бобо” қабристонларида умуман мавжуд эмас.

Низомнинг 70-бандига мувофиқ, қабристоннинг бутун ҳудуди ўралган бўлиши керак. Қабристонлар, одатда, сероб маҳаллий материаллардан (йиғма темир-бетон, ғишт, шлакоблок, арраланган ва бўлакланган тошлар, пахса ва бошқалардан) тикланган, баландлиги 2 метрдан паст бўлмаган, мустаҳкам тўсиққа (деворга) эга бўлиши лозим.

Термиз шаҳридаги “Ал Ҳаким ат-Термизий ва яҳудийлар” қабристони атрофи 160 см баландликдаги ғишт девор билан ўралган бўлиб, 20 метр қисмида деворлар мавжуд эмас, “Биродарлик” қабристони атрофи 180 см баландликдаги бетон девор билан бўлиб, айрим жойлари йиғилган ва таъмир талаб аҳволга келиб қолган, “Шоҳимардон ота” қабристони атрофи 120 см баландликдаги темир панжаларлар билан, Термиз туманидаги “Хўжа Зоир ота Фаррух” қабристони атрофи 160 см баландликдаги ғишт девор билан ўралган бўлиб, тахминан 200 метр қисмида деворлар мавжуд эмас, “Султон Саодат” қабристони атрофи 150 см баландликдаги темир панжара билан ўрлган бўлиб, тахминан 800 метр қисмида деворлар мавжуд эмас, “Девонаи буркисармаст” қабристони атрофи 150 см баландликдаги темир симли тўр билан, “Кўктош ота” қабристони атрофи 180 см баландликдаги темир симли тўр билан ўралган, Шеробод туманидаги “Абу Исо Мухаммад Имом Термизий” қабристони атрофи 150 см баландликдаги ғишт девор билан ўралган, “Марказий шаҳар” қабристони атрофи 150 см баландликдаги темир симли тўр билан ўралган бўлиб, тахминан 50 фоиз қисмида деворлар мавжуд эмас, “Кўкгумбаз ота”, “Қўштегирмон” ва “Хўжги” қабристонлари атрофи 150 см баландликдаги темир симли тўр билан ўралган ва “Ҳовуз бобо” қабристони атрофи 150 см баландликдаги темир симли тўр билан бўлиб, тахминан 50 фоиз қисмида деворлар мавжуд эмас.

4. Қабристонларни барпо этиш, ёпиш, кўчириш ишлари шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига жавоб бермайди.

Ўрганилган аввалдан мавжуд бўлган қабристонларда санитария-ҳимоялаш зоналари талабларига мос келмадиган 11 та қабристонлар мавжуд.

Чунончи, Термиз шаҳридаги “Биродарлик” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 5-10 метр яқинликда бўлиб, санитария-ҳимоялаш зонаси меъёрига (Низомнинг 50-банди еттинчи хатбошисига кўра, майдони 20 гектардан кам бўлган қабристонлар учун — 300 метр бўлиши керак) зид ҳисобланади. “Ал Ҳаким ат-Термизий ва яҳудийлар” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 3 метр (яҳудийлар қабрлари жойлашган қисми) яқинликда, “Шохимардон ота” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 12 метр яқинликда, “Хўжа Зоир ота Фаррух” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 25-30 метр яқинликда (Низомнинг 50-банди еттинчи хатбошисига кўра, майдони 20 гектардан кам бўлган қабристонлар учун — 50 метр бўлиши керак), “Султон Саодат” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 30 метр яқинликда, “Девонаи буркисармаст” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 10 метр яқинликда, Музработ туманидаги “Ғойиб ота” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 30 метр яқинликда, Шеробод туманидаги “Абу Исо Мухаммад Имом Термизий” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 25 метр яқинликда, “Кўкгумбаз ота” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 2 метр яқинликда, “Хўжги” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 40 метр яқинликда, “Ҳовуз бобо” қабристони ҳудудига аҳоли турар жойлари 10 метр яқинликда жойлашган.

Низомнинг 18-бандига мувофиқ, қабристонлар бузиб ташланмайди ва доимий сув босиш, кўчкилар ҳамда бошқа табиий офатлар хавф солган тақдирда, белгиланган тартибда фақат туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларининг қарорига биноан кўчирилиши мумкин. Бундай ҳолларда қабристонларни ёпиш амалга оширилади.

Бироқ, Шеробод туманидаги “Кўкгумбаз ота” ва “Ҳовуз бобо” қабристонида доимий сув босиш, кўчкилар ҳамда бошқа табиий офатлар хавф соладиган ҳудудда жойлашган бўлсада, ушбу қабристонлар ҳанузгача фаолият юритиб келмоқда ва тегишли тартибда кўчирилиш ва ёпилиш чоралари кўрилмаган.

5. Қабристонларни сақлашда экологик ва санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилинмаган.

Низомнинг 11-бандига асосан, қабристон ҳудудида жамоат тартиби ва сокинликни бузиш, маст-аласт, гиёҳвандлик ва бошқа хил психотроп таъсири ҳолатида бўлиш, қабр усти ёдгорликларига ва яшил ўсимликларга шикаст етказиш, шунингдек қуруқ ўт, барг, шох-шабба ва дарахтларнинг шохчаларини ёқиш, мол ва бошқа уй ҳайвонларини боқиш, мевали кўчатлар ўтқазиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш тақиқланади.

Шундай бўлишига қарамасдан, қабристонлар ҳудудида 727 туп турли хилдаги мевали дарахтлар (кўчатлар), 6 та ҳолатда (сўли, буғдой, беда, картошка) қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш ҳолатилари кузатилди.

Низомнинг 80-бандига кўра, қабристон ҳудудининг сув таъминоти келувчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ичимлик сувга, шунингдек яшил ўсимликларни суғориш учун суғориш сувига бўлган маиший эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаши кераклиги, 82-бандига асосан эса, қабристон ҳудуди мажбурий тартибда электр билан таъминланиши кераклиги, қабристонларда кириш жойи (эшиги), бош хиёбонлар ва асосий йўллар ёритилиши лозимлиги белгиланган.

Аммо, Термиз шаҳридаги “Шохимардон ота”, Термиз туманидаги “Хўжа Зоир ота Фаррух”, “Девонаи буркисармаст”, “Кўктош ота”, Музработ туманидаги “Ҳазрати Афғон ота”, Шеробод туманидаги “Абу Исо Мухаммад Имом Термизий”, “Марказий шаҳар”, “Кўкгумбаз ота”, “Қўштегирмон”, “Хўжги” ҳамда “Ҳовуз бобо” қабристонида ичимлик суви, яшил ўсимликларни суғориш учун суғориш суви ва электр билан таъминланмаган.

6. Дафн этишни расмийлаштиришда қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.

Низомнинг 35-36-бандларига асосан, марҳумни дафн этиш эр (хотин), ота-она, фарзандлар ва бошқа қариндошлар ёки марҳумнинг қонуний вакили, бундай шахслар бўлмаса — зиммасига дафнни амалга ошириш мажбуриятини олган бошқа шахснинг аризасига кўра амалга оширилиши, дафн этишга рухсатни қабристон мудири (назоратчиси) фақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган, ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейингина бериши белгиланган.

Бундан ташқари, барча манфаатдор ташкилотларга юборилган вилоят ҳокимининг 2018 йил 3 февралдаги 01-10/321-сонли кўрсатмасида ҳам ушбу масалага қатьий риоя этилиши сўралган бўлсада, ўрганиш ўтказилган Термиз шаҳар, Термиз ва Шеробод туманлари қабристон маъмурияти ходимлари томонидан юқоридаги шахслардан ариза олиш амалиёти йўлга қўйилмаган, шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган, ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар олинмаган. Уларнинг ўрнига, одатда, марҳумнинг паспорт нусхалари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари, тиббиёт муассасасининг маълумотномалари олинган.

7. Қабрларнинг тузилиши ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатишда белгиланган қоидаларга риоя этилмаслик ҳолатлари мавжуд.

Низомнинг 26-бандида назарда тутилган талабларга (узунлиги 1,5 метр, эни 1 метр ва баландлиги 0,5 метр (қабр устидаги тупроқ тепалиги баландлиги даражасида), ёзувлар учун вертикал плитанинг баландлиги 1 метргача бўлган ўлчамда қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш (қуриш)га йўл қўйилади) мос келмайдиган қабр усти ёдгорликлари мавжуд.

Мисол учун, Термиз шаҳридаги “Биродарлик” қабристонида умумий қабрларнинг тахминан 80 фоизида, “Ал Ҳаким ат-Термизий ва яҳудийлар” қабристонида умумий қабрларнинг тахминан 2-3 фоизида учрайди.

Бундан ташқари, Термиз шаҳридаги “Биродарлик” қабристонида умумий қабрларнинг тахминан 80 фоизида, Термиз туманидаги “Хўжа Зоир ота Фаррух” қабристонида умумий қабрларнинг тахминан 30 фоизи қабрларда атрофи металлдан ва пишган ғиштдан ясалган тўсиқлар ўрнатилган.

Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, Сингапур давлати тажрибасини ўрганган ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиб, кўриб чиқилиши учун Адлия вазирлигига юборилди.

 

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни 
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими.

28
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида молия-иқтисод соҳасида семинар ташкил этилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида молия-иқтисод соҳасида семинар ташкил этилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Молия иқтисод бўлими масъул ходимлари томонидан вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган Сурхондарё вилоятининг 1-ярим йиллигига мўлжалланган "Йўл харита"нинг 10-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида давлат харидлари, электрон аукционлар, ойлик иш ҳақларини ҳисоблаш тартиблари, товар моддий бойликларини юритиш, сақлаш ва жавобгарлик масаласи мавзусида семинар ташкил этилди. 
Семинарда Вилоят солиқ бошқармаси, вилоят молия бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси Сурхондарё вилояти ҳудудий филиалидан бир қатор мутахассислар жалб қилинди. Семинар якунида барча йўналишлар бўйича савол-жавоблар билан қизиқарли тарзда ўтказилди.

Молия-иқтисод бўлими ходимлари.

28
ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ.

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилояти партия ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилиб, партиянинг давлат рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилди.
         Партия ихтиёрий равишда умумий қарашлар, қизиқиш ва мақсадларга эга, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга интилаётган, атроф-муҳит ва фуқаролар саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан унумли фойдаланиш ва уларни асраш билан боғлиқ фаолиятда масъулият билан иштирок этаётган фуқароларини бирлаштиради.
         Ушбу партиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган.

28
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан видеоконференс алоқа ўрнатиш учун 1 дона IP самера сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 4982793.

24
адлия бошқармасининг катта мажлислар залида туман (шаҳар) адлия бўлимлари иштирокида семинар тадбири бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилни туман (шаҳар) адлия бўлимларини янги босқичга кўтариш йили деб эълон қилинган.

Шу мақсадда жорий йил 21 май куни адлия бошқармасининг катта мажлислар залида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йил 4 ойи давомида амалга оширган ишлари ва келгусида амалга ошириши лозим бўлган ишлари ҳақида семинар тадбири бўлиб ўтди.

Семинар давомида адлия бўлимлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати, ҳуқуқни қўллашда юзага келаётган муаммолар ва ечими, ҳисобот шаклларининг юритилиш аҳволи ва бошқа соҳага оид масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларининг саволларига жавоблар берилиб, уларнинг фаолиятини янада яхшилаш юзасидан йўналишлар берилди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими бошлиғи                                                      Ф.Рустамов