Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

14
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан умумлаштирилган маълумот

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан умумлаштирилган маълумот

                                                                                       

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.

Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг
9 ойи давомида жами 1080 та (249 та Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 527 та Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид,
217 та Нотариат ва адвокатурага оид, 75 та Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид ва 11 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

        

Бошқармага турли соҳаларда келиб тушган мурожаатларнинг 808 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 343 та мурожаат ёки 31,8 фоизи қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Бундан ташқари, 431 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 111 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда 24 нафар мутахассислар жалб қилинган ва 66 таси жойига чиқиб ўрганилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 2794 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

        

Туман (шаҳар) адлия бўлимларига турли соҳаларда келиб тушган мурожаатларнинг 2671 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1910 та мурожаат ёки 71,5 фоизи қаноатлантирилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Бундан ташқари, 757 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 108 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда 356 нафар мутахассислар жалб қилинган ва 748 таси жойига чиқиб ўрганилган.

Бошқарма раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида
2019 йилнинг 9 ойида 214 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Бошқарма раҳбарияти томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 9 та туман (шаҳар)да сайёр қабуллар ташкил қилиниб унда жами 134 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган.

Мазкур мурожаатларнинг барчаси бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, 76 таси қаноатлантирилган бўлса, 128 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 10 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимларининг шахсий ва сайёр қабулларида 2019 йилнинг 9 ойида 1908 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида ҳудудалрдаги маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа жойларда сайёр қабуллар ташкил қилиниб унда жами 1249 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган.

Мазкур мурожаатларнинг 1817 таси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб, 1360 таси қаноатлантирилган бўлса, 456 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 65 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб, оммавий ахборот воситаларида ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилган.

Бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан йил давомида мурожаатлар юзасидан қонунчилик нормаларини тарғибот қилиш бўйича 120 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 50 га яқини оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 106 тақдимнома, 172 даъво аризаси, 23 та маъмурий таклиф ва 50 та огоҳнома киритилган.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 22 нафар ходим маъмурий ва 35 нафар ходим интизомий жавобгаликка тортилиб, 1 млрд. 235 млн 637 минг сўм зарар ундирилиши таъминланган.

Шикоят, ариза ва таклифлар сонининг ошганлиги жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан самарали фойдаланишлари жадаллашганидан, шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни ошганлигидан далолат беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузилишини олдини олиш мақсадида ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:

1. Мурожаатларни ҳар томонлама ва объектив кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва муаллифларга асослантирилган жавоблар берилиши устидан назорат ўрнатиш;

2. Мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиб бориш;

3. Қўйидаги ҳужжатларни ҳар бир ходим томонидан пухта ва ҳар томонлама ўрганилишини таъминлаш:

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

- “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони;

- Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 2-сон “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;

- Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг регламенти;

- “Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тўғрисида”ги Йўриқнома;

- “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

4. Ҳар бир ходим томонидан функционал вазифаларни бажаришда фойдаланиладиган зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ташкилий-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва уларни чуқур ўрганишни ташкил этиш;

5. Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга тегишли таклифлар киритиш;

6. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ташкил қилиш, шунингдек, мазкур ҳудудлардаги идора ва ташкилотларнинг мурожаатлар соҳасида фаолият кўрсатувчи ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этиш;

7. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш;

8. Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш. Бунда мурожаат кўп тушаётган идорада ёки оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш;

9. Бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар учун мазкур соҳадаги қонунчиликни ва ундаги янгиликларни ўрганиш нуқтаи назаридан семинарлар, ўқув машғулотлари ташкил қилиб бориш;

10. Бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар касб-этика қоидаларига қатъий риоя қилиши юзасидан профилактик тадбирлар ўтказиб, тегишли чоралар кўриб бориш.

 

Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими бошлиғи                                                  Ф.Рустамов

                                                                                                  

11
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

10.10.2019 й. ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

1

Бойсун туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

 

 

 

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

2

Қизириқ туман 2-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

3

Термиз шахар 5-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

4

Термиз шахар 6-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

5

Термиз шахар 10-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

6

Музработ туман              ДНИ катта нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

7

Сариосиё туман              2-сон ДНИ нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

Денов туман 1-сон ДНИ катта нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ СТАЖИЁР НОТАРИУС

1

Ангор туман 2-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

 

 

 

Стажёр томонидан нотариус мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир

Олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги инобатга олиниши лозим

Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:

нотариал идорада иш юритиш;

нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;

архив ишларини юритишни ўрганиш.

2

Шеробод тумани 1-сон ДНИ стажиёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

3

Жарқўрғон туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

4

Қумқўрғон туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

5

Денов туман 1-сон катта нотариуси ДНИ стажёри нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

6

Денов туман 4-сон катта нотариуси ДНИ стажёри нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

7

Шўрчи туман ДНИ 2-сон стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

8

Олтинсой туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС КОТИБИ

1

 

 

Сариосиё туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби

1 146 398

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

Қонунда белгиланган нотариал ҳаракатларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириши учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

ҳисоботларни ўз вақтида топшириш учун нотариусга кўмаклашиш;

ҳар ой, ҳар чорак ва йил якунида ҳужжатларни белгиланган тартибда тикиб бориш;

фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда ички туризм, санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 30 октябрь кунига қадар ўз шахсий варақасини surxondaryo@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

04
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида тарғибот тадбири амалга оширилди.

Жорий йилнинг 28-сентябрь куни Қишлоқ ҳўжалик касб-хунар коллежи биносида туман адлия бўлими, туман ИИБ, туман маъмурий суди, туман прокуратураси ходими ҳамда "Оила" илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда тарғибот тадбири амалга оширилди.Тадбир иштирокчиларига 30.07.2019 йилдаги  ПФ-5775-сонли "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори (КҚ-592–III/2736–III-сон, 14.09.2019 й.) билан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Йиғилганларга, ушбу Фармон билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинганлиги ва унинг таркиби тасдиқланганлиги, давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТларнинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориши Миллий комиссиянинг асосий вазифаларидан этиб белгиланганлиги, Фармон билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилганлиги борасида сўз бориб, тадбир иштирокчиларининг мазкур Фармонга оид бўлган саволларига атрофлича жавоб бериб ўтилди.

03
АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ

АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ

 

Адлия органлари томонидан ўзининг функционал вазифаларини амалга илгари сурилаётган янги ташаббуслар ва лойиҳалар амалиётда ўзининг ижобий самарасини бераётганлиги шубҳасиз.

Жумладан, Адлия вазирлиги илк маротаба янгича ёндашув асосида Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси билан ҳамкорликда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш тизими ҳамда мазкур соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришни амалга ошириш режалаштирилган.

Бу борада туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўриб борилмоқда.

Жумладан, Музработ туман адлия бўлимига тадбиркор Қ.Расулов (“OYBEK AVTOTRANS” МЧЖ раҳбари) ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ ва “Музработ пахта тозалаш” АЖ ўртасида 2017 йил 17 сентябрда Автомобиль транспортида ҳашарчиларни ташиш бўйича шартнома тузилганлиги ҳамда МЧЖ томонидан бир неча бор талаб қилинишига қарамасдан мазкур шартномага асосан бажарилган хизмат тўловлари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги тадбиркорнинг моддий аҳволига таъсир қилган ҳолда ҳуқуқи бузилаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Бўлим томонидан тадбиркорнинг ушбу мурожаати тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқилиб, асослар етарли деб топилди ва Шеробод туманлараро иқтисодий судига кўрсатилган транспорт хизмати учун тўланмаган асосий қарз ва пеня ундириш ҳақида (68 934 000 сўм асосий қарз ва 34 467 000 сўм пеня) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг тегишли моддалари талабига кўра даъво аризаси киритилиб, суд томонидан қаноатлантирилди.

Худди шунингдек, бўлим томонидан яна 2 та ҳолатда тадбиркорлар Б.Нормаматов (“SURXON BUNYODKOR LOYIHA” МЧЖ раҳбари) ва Ф.Эгамов (“Музработ автомобилларда юк ва йўловчи ташиш” МЧЖ раҳбари)ларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда иқтисодий судга жами 450 млн. сўмдан ортиқ миқдордаги даъво аризалари киритилиши таъминланди ва бунинг натижасида тадбиркорларнинг адлия органларига ишончи ортишига эришилди дейиш мумкин.

 

Музработ туман адлия бўлими бошлиғи                                 Дилдора Йўлдошева

02
Хизмат бурчини намунали ижро этиб келаётган юридик хизмат ходимлари Адлия вазирлиги томонидан рағбатлантирилди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчиликка риоя этишини таъминлашда юридик хизмат ходимлари ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Юридик хизмат ходимларининг орасида иш ҳажми ва масъулияти энг юқориларидан бири бўлиб туман ҳокимликларининг ҳуқуқшунослари ҳисобланади. Адлия вазирлиги томонидан юридик хизмат ходимлари ҳар тарафлама қўллаб-қувватланиб, амалиётдаги аниқланаётган муаммолар биргаликда бартараф этиб келинмоқда. Шу билан бирга, ўзига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндошиб, хизмат бурчини намунали ижро этиб келаётган юридик хизмат ходимлари Адлия вазирлиги томонидан доимий равишда рағбатлантириб келинмоқда. Жумладан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Жарқўрғон туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти Жўраев Бахтиёр Холмирзаевичга берилган “3-даражали юрист” махсус-унвон мартаба даражаси Жарқўрғон туман адлия бўлимида вазирлик марказий аппарати ҳамда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан тантанали равишда топширилди.


Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини 

мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  Ғайрат Тиловқобилов

02
Шартнома тушунчаси ва унинг турларини барчамиз билишимиз шарт

Шартнома тушунчаси ва унинг турларини барчамиз билишимиз шарт

 

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 8-моддасида шартномалар тарафлар ўртасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан бири ҳисобланиши белгиланган.

Фуқаролик кодексининг 353-моддасида шартнома тушунчасига таъриф берилган бўлиб, унга кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.

Шубҳасиз, бугунги кунда шартномаларга алоҳида аҳамият берилмоқда. Чунки шартномаларда бошқа юридик фактларга қараганда, тарафларнинг эрки-иродаси тўла ифодаланади. Шартномага киришувчи шахслар ким билан, қанча, қачон шартнома тузишни, у туфайли етказиб берилиши лозим бўлган пул, товар, ашёларни қайси муддатларда, қандай транспортларда етказилишини, тўлов амалдаги қандай шаклларда бўлишини мутлақо ўзлари, мустақил ҳал қиладилар. Улар шартномалар тузишда эркиндирлар, шартнома тузишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Шартнома эркинлиги тамойилининг мазмуни Фуқаролик кодексининг                354-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Бунинг маъноси шундан иборатки, ҳеч ким уларни шартнома тузишга мажбур қила олмайди. Шартнома фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз хоҳишига кўра, ўз эрки иродаси билан тузилади. Албатта, уларни шартнома тузишга ундовчи сабаблар (мотив) турлича бўлиши мумкин: ўз эҳтиёжларини қаноатлантириш, фойда олишга интилиш, таъсис хужжатларида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ва ҳоказо. Баъзан, бошқа учинчи шахслар шартнома тузиш ҳақида талаб, таклиф ёхуд илтимос қилишлари мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам шартнома тузиш ҳақидаги қарор фуқаро ёки юридик шахс томонидан мустақил, ўз эрки-иродаси асосида қабул қилинади. Шартнома тузиш вақтида фуқаро (юридик шахс раҳбари, вакили) фикри тиниқ, руҳий ҳолати нормал, ўзини ўзи идора қила оладиган, ўз ҳаракатларининг оқибатларини кўра оладиган ҳолда бўлиши лозим. Агар субъектнинг ички руҳий ҳолатида, онгида рўй берган бузилишлар, ташқи таъсирлар туфайли шартнома тузишга мажбур этилса, ундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Бу шартномалар эркинлигини реал таъминлашнинг ўзига хос юридик кафолати ҳисобланади деб айтиш мумкин.

Шартномалар ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномаларга бўлинади. Ҳақ эвазигага тузиладиган шартномалар бир тараф топширган мулки, қилган хизмати эвазига пул ёки мулк билан ҳақ олади. Масалан, бир тараф вақтинчалик фойдаланиш учун мулкни ижарага олувчи ундан фойдалангани учун ижара ҳақи тўлашга мажбур бўлади. Бундай ҳақ эвазига тузиладиган шартномаларга олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, айирбошлаш, пудрат ва бошқа кўплаб шартномаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Агар қонун ҳужжатларидан бошқача қоида келиб чиқмаса, шартноманинг мазмуни-моҳиятидан ўзгача ҳол англашилмаса, шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома деб ҳисобланади.
Текинга тузиладиган шартномада эса бир тараф бошқа бир тараф фойдасига ҳақ олмай, бирор-бир мулкни топшириш, бирор ишни бажариши мумкин. Масалан, ҳадя шартномаси бўйича мулк эгаси ўз мулкини бошқа бир шахсга текинга беради. Текин фойдаланиш, фоизсиз қарз шартномалари ҳам бепул тузиладиган шартномаларга киради.

Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий ҳисобланади.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада

ҳуқуқни қўллаш амалиётини

ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси                                         С.Алламуродов

02
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида таълим соҳасида ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимлаштириш, бунда юридик хизмат ходимларини роли ва улар фаолиятида вужудга келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида адлия вазирлиги томонидан Денов туман халқ таълими бўлими бош юрисконсульти Б.Эрдоновга берилган “1-даражали юрист” махсус-унвон мартаба даражаси топширилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини 

мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  Ғайрат Тиловқобилов


02
Юридик хизмат ходимлари учун минимал талабларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик муқаррар мавзусида семинар ўтказилди.

Мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб бунда, аввало юридик хизмат ролининг оширишга муҳим омил сифатида қаралмоқда.

Хусусан, 2017 йил 19 январда муҳтарам Президентимиз томонидан бу соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сонли қарори қабул қилинди...(Тўлиқ ўқиш)

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  Ғайрат Тиловқобилов

01
Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг эркаклар билан тенглигини таъминлаш, шунингдек аёлларга нисбатан тазйиқларни олдини олишга қаратилган янги қонун ҳужжатлар ва уларнинг аҳамияти

Бугунги кунда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда аёллар сони кам эканлиги давлатимиз раҳбари томонидан ҳам бир неча бор танқид остига олинмоқда. Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотига кўра ҳар 10 ишловчи эркак кишига 6 та ишловчи аёл тўғри келар экан. Жорий йилнинг 24 сентябр куни ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида ҳам ташкилотнинг аёллар қаноти гендер тенглик, мамлакатларнинг барқарор тараққиётига эришиш йўлида аёллар учун ҳам муносаби ҳуқуқ ва эркинликлар таъминланиши масалаларини бежизга ёритмади. Куни кеча ўз ишини якунлаган сессия давомида 192 нафар нутқ сўзлаган арбобларнинг атиги 17 таси аёллар эканлиги ҳам алоҳида танқид остига олинди... (Тўлиқ ўқиш)

 Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

етакчи маслаҳатчиси   М.Бўриева

30
Одам савдоси қурбонига айланманг!

Одам савдоси қурбонига айланманг!

Бугунги кунда бутун дунёда ноқонуний миграция ва одам савдоси глобал муаммо сифатида кенг жамоатчилик диққат марказида турибди.

Одам савдоси инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солувчи уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўз чегарасига асосан ёшларни, аёлларни тортаётганлиги билан дунё ҳамжамиятида катта ташвиш уйғотмоқда.

Шу боисдан мамлакатимизда ноқонуний миграция ва одам савдоси муаммосига қарши курашиш бўйича қонунчилик тизими яратилган. Бу борада Жиноят кодексида илк бор одам савдосига қарши курашиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигини келтиришимиз мумкин. 

Мазкур турдаги жиноят натижасида дунё бўйича амалга ошириладиган йиллик айланма 30 млрд. АҚШ доллардан ортиқни ташкил қилади.

Одам савдоси жиноий фаолиятнинг ўта хавфли ва таҳқирловчи туридир. Таҳқирланиш шунда намоён бўладики, мазкур жиноят қулликка ўхшаш шаклларда содир қилинади. Бундан ташқари, инсонни эксплуатация қилиш, инсонни “товар” сифатида сотиш, инсон омиллларидан фойдаланиш йўли билан даромад орттириш билан боғлиқлиги сабабли таҳқирловчи мазмун-моҳият касб этади.

Шунингдек, 2008 йилнинг 17 апрелида «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши бу жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан бирга, одам савдосидан жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишнинг чораларини ўз ичига олди. Бу курашнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган Президентимизнинг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Республика Идоралараро комиссияси тузилди, миллий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Қонунда бевосита одам савдоси жинояти тушунчаси, одам савдосига қарши курашишни ташкил этиш, одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари фаолияти, айниқса одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш масалалари алоҳида эътиборга олинган. Қонунда мазкур жиноятдан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал турмуш тарзига қайтариш, мазкур шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш, уларни психологик, тиббий, касбий реабилитация қилиш, ишга жойлаштириш, вақтинчалик турар жой бериш масалалари алоҳида назарда тутилган.

Одам савдосига қарши курашиш қонунийлик, одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги, одам савдосидан жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик, ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий ҳимоялаш каби принципларга асосланади.

 

Хорижий экспертларнинг таҳлиллари натижасида нолегал меҳнат миграциясининг бир неча йирик йўналишлари мавжудлиги исботланган. Булар: Шарқий Европа ва Африка мамлакатларидан Ғарбий Европага, Марказий ва Жанубий Америкадан АҚШ ва Канадага, Жануби-шарқий Осиё ва Ҳиндихитой ярим оролидан Малайзия, Жанубий Корея ва Японияга, Марказий Осиё мамлакатларидан Россия ва Форс кўрфази мамлакатларига борадиган йўналишлардир.

Вена шаҳрида (Австрия) ўтказилган одам савдосига қарши курашиш мавзусидаги халқаро конференцияда келтирилган маълумотларга қараганда, ҳар йили 2,7 миллион нафарга яқин шахс бу жиноятнинг қурбонига айланмоқда ва уларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда. Афсуски, ноқонуний меҳнат миграцияси муаммолари мамлакатимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Айрим шахслар ишлаш учун норасмий равишда бошқа мамлакатларга йўл олмоқдалар. Бу эса одам савдоси билан шуғулланиб бойлик орттириш умидида юрган кимсаларга қўл келмоқда. Шу боис, республикамизда бу иллатга қарши курашиш масалаларига давлат миқёсида катта эътибор қаратилган.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, одам савдоси жинояти аксарият ҳолларда алдов усули билан амалга оширилаяпти. Шу сабабли жиноятларнинг олдини олиш мақсадида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда профилактика мақсадида йиғилишлар ўтказиш, содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг оқибатларини фуқароларга кенг тарғиб қилишни йўлга қўйишни таъминлашимиз лозим.

 

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг

фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлими етакчи маслаҳатчиси Ж.Абдулазизов