Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Шўрчи туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона дарча” марказида марказ ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли нормаларининг мазмун моҳияти юзасидан йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга 2015 йилги Президент сайлови якунлари бўйича киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Президентликка номзодларга сайлов кампанияси давомида тенг имкониятлар яратиш механизмларининг самарасини оширишга, фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишини ва сайлов комиссиялари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг янги шакллари ва усулларини амалиётга жорий этишга йўналтирилди.

Масалан, қонунда вақтинча истиқомат қилган фуқаролар ҳам сайловчилар рўйхатига киритилиши, муддатидан олдин овоз беришнинг муддатлари ва тартиби, Президентликка номзод қилиб кўрсатилиши учун талаб этилган имзо тўплаш миқдори Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларнинг имзосини қамраб олган бўлиши кераклиги белигилаб қўйилди.

Шунингдек, сайловчилар томонидан келиб тушган шикоятларни участка сайлов комиссияси ва туман судлари томонидан кўриб чиқилиш муддатлари икки кундан йигирма тўрт соатга қисқартирилди ҳамда сайлов қонунчилигини такомилларштириш борасида бир қатор бошқа нормалар киритилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, сайловни ўтказишнинг ушбу Қонунда назарда тутилган қоидалари ҳамда тартибини бузувчи шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ва Президентликка сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини эркин равишда амалга оширишига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатувчи шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чиққан, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, давлат ва жамоат органларининг мансабдор шахслари қонунда белгиланган йўсинда жавобгар бўладилар. Номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган сохта маълумотларни эълон қилган ёки бошқа йўсинда тарқатган, сайлов комиссиялари аъзоларига нисбатан ҳақоратомуз муносабатга йўл қўйган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.

1.jpgОвоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади.

Сайлов жараёнларида қонунийликни таъминлашда сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалаларининг аниқ қилиб белгилаб берилиши муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, тадбирда биз кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганлигимиз, жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашиб ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишга қодир бўлган муносиб номзодга овоз беришимиз лозимлиги, зеро барчамизнинг, шу жумладан мамлактимизнинг кейинги тақдири ушбу сайлов натижаларига бевосита боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.