Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайловчилар рўйхатида бормисиз?


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ҳудудий партия ташкилоти билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги 1-сонли академик лицейда“Сайловчилар рўйхатида бормисиз?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Ушбу тадбирда вилоят ҳудудий партия ташкилоти, вилоят адлия бошқармаси, вилоят округ сайлов комиссияси вакиллари ҳамда академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари жами 350 кишииштирок этди.

Тадбирда сўз олган,вилоят ҳудудий партия ташкилоти раиси ўринбосари И.Қурбонов мазкур тадбирдан кўзланган мақсад истиқлол йилларида юртимизда яратилган миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига сўнгги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорлари мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтиришдан иборат эканлигини эътироф этиб, Конституциямизнинг 117-моддаси асосан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгалиги, ҳар бир сайловчи бир овозга эга бўлиб, овоз бериш ҳуқуқи, ўз ҳохиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, вилоят адлия бошқармаси Жамоат, нодавлат, нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи Н.Мамадиев “Миллий сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар”мавзусида маъруза қилиб, сайлов эркинлиги принципини янада тўлиқ амалга ошириш, сайловолди ташвиқотини ўтказишда сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодларни тенг шароитлар билан таъминлаш самарадорлигини ошириш, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайловлар давомида ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича ҳамда сайлов тизимига оид миллий қонунчилигимизга киритилган бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида вилоят округ сайлов комиссияси вакили Ф.Жабборова “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорлари мазмун-моҳияти”мавзусида сўз юритиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси ҳамда участка сайлов комиссияларини тузиш тартиблари ва уларнинг вазифалари ҳақида иштирокчиларга сиёсий тушунчалар берди.

1.jpgШунингдек, вилоят округ сайлов комиссиясининг яна бир вакили Ғ.Расулов томонидан юртимиз ҳамда хорижий давлатларда ташкил этилган сайлов участкалари ва уларда сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар, сайлов кунида овоз бериш тартиб-қоидалари, сайловчининг ҳуқуқлари юзасидан амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрлар ҳақида, шу жумладан, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9 378 та сайлов участкалари ташкил этилганлиги, шундан 44 таси мамлакатимизнинг чет эллардаги ваколатхоналари қошида тузилганлиги, жорий йилги сайловда республикамиз миқёсида илк маротаба сайловда иштирок этадиганлар сони 636 000 дан ортиқ бўлиб, шундан 37 000 дан кўпроғи вилоятимиз ёшлари ҳисобланиши, бу кўрсаткич республикамиздаги умумий сайловчилар сонининг 3 фоизини ташкил этиши тўғрисида тадбир қатнашчиларига тўлиқ маълумотлар берилди.

Тадбир савол-жавобларга бой тарзда ташкил этилганлиги учун 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда илк бор иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ёшларимизнинг онгида сиёсий-ҳуқуқий тушунчалар янада мустаҳкамланиб, уларни кутилаётган муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга ундаш билан аҳамиятли бўлди.