Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Конституция байрами арафасида


Маълумки адлия идораларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, амалдаги қонун ва қонуности норматив актларни тарғибот қилиш ҳисобланади. Аҳолининг асосий қисми ҳисобланмиш ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб келмоқда. 1.jpg

Бу борада мавжуд норматив-меъёрий хужжатлар иерархиясида энг юқори ўринда турган давлатимизнинг асосий Қонуни ҳисобланмиш – Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрта таълим, ўрта махсус касб хунар ва олий таълим муассасаларида ўрганилишини ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллик байрами муносабати билан Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Термиз Давлат Университети, вилоят ҳалқ таълим бошқармаси ва вилоят ўрта махсус касб хунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 23 ноябрь куни Термиз Давлат Университетининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” курсларидан дарс бераётган профессор- ўқитувчилари учун илмий –назарий ва амалий семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси масъул ходими ҳамда вилоят ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва коллежларнинг ва Термиз Давлат Университетининг профессор-ўқитувчилари ва магистрлари қатнашди.

Семинарда сўзга чиққан маърузачилар мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш зарурияти, уни давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида гапирдилар.

1.jpgШу билан биргаликда вилоят ўрта таълим мактабларида, академик лицейлар ва ўрта махсус касб хунар коллежларда ва ҳамда Термиз Давлат Университетида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсини” ўтиш жараёнларини ташкиллаштириш, дарсларни янги педагогик технологиялар асосида ўтилиши танқидий таҳлил этилди.

Бундан ташқари семинарда вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиришларга оид буклетлар тарқатилди ҳамда вилоят ҳалқ таълими вакиллари тайёрлаган “Ўрта таълим муассасаларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсини” ўтилишида янги педагогик технологияларни қўланилишиннг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида презентацияси намойиш этилди.

Тадбир давомида ёшларнинг конституциявий билимларини ошириш, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсини” ўтилишидамутаҳассис кадрларни кенгрок жалб этиш, фаолият юритаётган ўқитувчиларни қайта ўқитиш ҳамда малакасини ошириш, таълим муассасаларини керакли юридик адабиёт ва дарсликлар билан таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.