Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Сайлов қонунчилиги


Маълумки, давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади-фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоясини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришдир.1.jpg

Очиқ фуқаролик жамиятини ва ҳуқуқий демократик давлатни қурилиши демократик сайловларни ўтказилиши ва ташкил этилиши учун зарур бўлган шароитларни таъминлаш бевосита ҳал ҳокимиятчилиги конституциявий тамойилини амалга оширилиши билан боғлиқдир. Демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш шароитида сайлов институти ҳалқ ҳокимиятичлигини амалга оширилишининг реал механизми ҳисобланади.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 26 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7октябрдаги 748-сон қарори ва у билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар” дастурининг мазмун-моҳияти буйича давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Президентликка номзодларга қуйилган талаблар, ушбу сайловларда сиёсий партияларнинг ўрни, сайловчиларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъий назар, сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда тенг эканлигини, фуқароларнинг сайловда иштирок этишларида тенг шароитларни яратилиши, 1.jpgМарказий сайлов комиссияси ваколатлари, муддатидан илгари овоз бериш тартиби, сайловларни ўтказиш тартиби, округ ва участка сайлов участкаларининг ваколатлари, сайлов участка комиссияларнинг ваколатлари, сайлов участка комиссиялари сайловга оид ҳуқуқий билимларини янада ошириш, бу борада вилоят адлия бошқармаси республика ва вилоят олий таълим муассасалари ва бошқа идоралари билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги барча сайлов жараёнларини кенг оммага етказиш мақсадида комиссия матбуот маркази гуруҳи ташкил этилганлигини ва сайловни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалалар ҳақида тушунчалар берилди.

Алохида эътибор сайлов қонунчилиги талабларини бузганлиги учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалаларига берилди.

Давра суҳбати давомида унинг қатнашчиларига сайловларни ўтказишга оид видеороликлар намойиш этилди ва буклетлар тарқатилди.