Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш асосий вазифамиз


1.jpg

Жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан биридир. Зеро, ижрочилар ва фуқароларнинг қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиши ва уларни амалиётда тўғри қўллаши давлатимизнинг ривожланишида катта ўрин тутади.

1.jpg

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш, республикамиздаги барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Термиз шаҳаридаги “Ёшлар маркази”да Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Сурхондарё вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида барча давлат бошқаруви ва маҳалий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакилларининг иштирокида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

1.jpg

Мазкур ўқув семинари давлатимиз томонидан жорий йилда қабул қилинган бир қатор муҳим аҳамиятга эга қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказишга бағишланди.

Семинар давомида маърузачилар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти”, “Ўзбекистон Парламентаризмини ривожлантиришга оид қонунчиликнинг моҳияти”,1.jpg “Ўзбекистонда оила қонунчилигини ривожлантиришнинг аҳамияти” ва “Ўзбекистонда фуқароликка оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзуларида маърузалар қилинди. Шунингдек, семинар тадбирида иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Қабул қилинаётган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг вилоятимизнинг ҳар бир чекка худудларигача етказиш, узоқ-узоқ туманларда яшовчи фуқароларни уларнинг мазмун-моҳияти билан ўз вақтида таништириб бориш асосий вазифамиз эканлигини таъкидлаш жоиз. Зеро, қаерда фуқароларнинг ҳуқуқий онги юксак даражада бўлса, ўша ерда ўзаро ҳурмат ва тинчлик хукумрон бўлади.