Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Тадбиркорлар ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, 1.jpgАхборот технологиялари ва коммуникацияарни ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, назорат қилувчи идоралар, “Ягона дарча” марказлари, давлат хизматларини кўрсатувчи ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклининг тўлдириш тартиби”, ва “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари” мавзуларида амалий ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида тадбир иштирокчиларига тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёз ва преференциялар, шунингдек текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклининг тўлдириш тартиби ҳақида батафсил тушунтирилди ҳамда келгусида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилиш юзасидан услубий тавсиялар берилди.

Шунингдек, тадбирда “Ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайликлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш йўллари тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.

1.jpgБундан ташқари, давлат хизматларини кўрсатишда қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилаётган таъсир чоралар ҳамда ушбу соҳадаги қонунбузилишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Ўқув семинари якунида “Ягона дарча” марказларининг ташкил этилиши тадбиркорларнинг мурожаатлари қисқа муддатларда ҳал этилишига, уларнинг ортиқча сарсон бўлишнинг олдини олишга, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган мансабдор шасхларга нисбатан ўз вақтида жавобгарлик чораларининг қўлланилишига ва қонунбузилишларнинг қисқа муддатларда бартараф этилишига ёрдам бераётганлиги алоҳида таъкидланди ҳамда мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирларини янада кўпроқ ўтказиб борилиши лозимлиги ҳақида хулосага келинди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.