Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

"Ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайликлар тўғрисида


Вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз ижтимоий иқтисодий касб-ҳунар коллежида коллеж ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусида учрашув тадбири ўтказилди.

1.jpgТадбирда “Ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайликлар, давлат хизматларини кўрсатишда қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилаётган таъсир чоралар ҳамда ушбу соҳадаги қонунбузилишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва ҳуқуқий асослари тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Жумладан, 2016 йилнинг 11 ойи давомида вилоятдаги “ягона дарча” марказлари орқали тадбиркорлик субъектларига жами 4357 та давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди.

Бундан ташқари, марказларда тадбиркорларга “бир дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш билан бирга, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, марказга ташриф буюрган тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маслаҳатлар берилмоқда.

2016 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузасида одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш мақсадида аҳолига кундалик ва энг зарур бўлган давлат хизматларини “ягона дарча” принципи бўйича бир идора орқали кўрсатиш тизимини такомиллаштиришимиз лозимлигини таъкидладилар.

1.jpgБу эса ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг нақадар тўғри амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

Тадбир якунида “Ягона дарча” марказларининг ташкил этилиши тадбиркорларнинг мурожаатлари қисқа муддатларда ҳал этилишига, уларнинг ортиқча сарсон бўлишнинг олдини олишга, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган мансабдор шасхларга нисбатан ўз вақтида жавобгарлик чораларининг қўлланилишига ва қонунбузилишларнинг қисқа муддатларда бартараф этилишига ёрдам бераётганлиги алоҳида таъкидланди ҳамда мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирларини янада кўпроқ ўтказиб борилиши лозимлиги ҳақида хулосага келинди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.