Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

«Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури тўғрисида» Шеробод тумани мисолида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сонли  қабул қилиниши муносабати билан 2018 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилиши белгиланган:

Биринчидан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармасини, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиалларини ташкил этиш, Жамғарманинг маблағларидан Давлат дастуридаги тадбирларни молиялаштириш, жумладан қуйидагиларни амалга ошириш учун фойдаланиш:

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;

Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш;

Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш;

тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш;

Иккинчидан, ёшларнинг қайта тайёрланиши ва малака оширишини ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш;

Учинчидан, давлат-хусусий шериклик шартларида:

ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш учун «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказларини;

савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини қуриш назарда тутилган.

«Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Сурхондарё вилояти Шеробод тумани мисолида амалий мисолни келтирамиз.

Жумладан, Шеробод туманида 48 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 14 август ҳолатига Ишчи гуруҳ томонидан 35615 та хонадонларга кирилиб, 49607 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилди.

Уйма-уй юриш орқали ҳудудда 7301 нафар ёшлар ишсизлиги аниқланган, шундан 711 нафар доимий, 311 нафари мавсумий иш ўринлари билан таъминланди.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ёрдам сўраган 2905 нафар ёшлар аниқланиб, шундан 47 нафарига 4,05 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши режалаштирилган.

Шеробод туманида "Ёшлар меҳнат гузари" қуриш учун 6 нафар тадбиркорларга ер майдони ажратилди. Шунингдек, туман бўйича 18 та бўш (фойдаланилмаётган) бинолар рўйхати шакллантирилиб, шундан 4 таси хусусий мулк объектлари, 14 таси давлат мулки объектлари эканлиги аниқланди.

Туман ҳокимининг қарори билан тумандаги мавжуд фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган ер майдонларидан такрорий экин учун 311 нафар ёшларга 1 гектардан ер майдонлари ажратилди.

Шеробод тумани реализация қилинадиган умумий талаб этиладиган кредит суммаси 4,05 млрд. сўм бўлган 47 та бизнес лойиҳалар ва тегишли кўникмаларга эга ҳамда банд бўлмаган 7301 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, яшашдиган уй хўжаликлари учун 11305 та парранда,            11475 та қуён боласи, 2745 та майда ва йирик қорамол сотиб олиш эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди. Давлат дастури доирасида "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси томонидан молиялаштириш ишлари режалаштирилмоқда.

 

Д.Шодиев Адлия бошқармаси бўлими маъсул ходими