Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

“Коррупцияга қарши курашиш”га оид тадбирлар давом этмоқда


“Коррупцияга қарши курашиш”га оид тадбирлар давом этмоқда

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Музработ туман адлия бўлими масъул ходими билан ҳамкорликда туман соғлиқни сақлаш бўлимида шифокорлар ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маърузачилар, коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалалари ҳақида итальян файласуф-сиёсатшуноси Никколо Макиавеллининг “Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдин аниқлаш қийин, аммо даволаш осон, лекин бу касални ўтказиб юборсангиз уни аниқлаш осон, аммо даволаш қийин”, деган фикрини келтириб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, дунёдаги мамлакатларда коррупциянинг мамлакат бошқаруви, иқтисодиёти ва бошқа соҳаларига таъсирини “TransparansyInternaitional” - “Трансперенси интернешнл” халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти тадқиқотларига асосан баҳолаб келинади.
Коррупцияга қарши кураш тўғрисида қонун дастлаб 1906 йил 4 августда Буюк Британияда, 1947 йилда Покистонда, 1960 йилда Сингапурда, 1970 йилда АҚШда, 2000 йилда Озарбайжон Республикасида ҳамда 2015 йилда Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида қабул қилинган.
2016 йил 19 январда Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Комплекс режаси ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс режа асосида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 2017 йилнинг 3 январь куни қабул қилинди. Мазкур қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Шунингдек, тадбирда мазкур қонунинг 26-моддасига шарҳ берилиб, унга кўра давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шартлиги, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши келтириб ўтилди.
Бундан ташқари, мулоқот давомида қонунчилик таҳлили коррупция билан боғлиқ қилмишларга қарши курашиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари кўпроқ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодексида ўз ифодасини топганлиги хусусида ҳам фикрлар баён этилди.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар”ни назарда тутувчи ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, товламачилик йўли билан ҳақ - беришни талаб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби моддалари хусусидаги маълумотлар яна бир карра таъкидланди.
Тадбир сўнгида ундаги иштирокқилар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишдилар.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ.Ў.Чориев