Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ёшларни “Оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш”


Ёшларни “Оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш”

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Музработ туман адлия бўлими масъул ходими билан ҳамкорликда тумандаги “Агросервис” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида “Ёшларни “оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маърузачиллар ўз маърузаларида ҳар-бир ота-она эътибор бериб қараса ўғлининг, қизининг, набирасининг ҳали боғча ва мактаб ёшидаёқ беўхшов қилиқлар қилаётганлигини кўради. Унинг харакати, рақсини кузатасангиз нимани эслатади. Ота-онага… менимча ўзлигимиз, миллийлигимиз, қадрятларимиздан узоқ бўлган қилиқларини эслатяпти. Нега? Негаки у ота-она эътиборсиз қолганида бошқа бировларнинг, ўзидан катта ёшдаги тарбиясизларнинг “тажрибаси”ни ўзлаштирган.
Қўл телефони бор болалардан турли-туман қўшиқлар клиплар, фильмларни томоша қилган. Ота-она унга дакки бермоқчи бўлади. Афсуски унда ота-онадан билағон ота-онадан маданиятлик деган фикр қатъийлашган бўлади.
Бугунги бутун дунёда ахборотлашув ва глобаллашув жараёни авж олган пайтда турли курашлар ҳам тобора кучайиб бормоқда.
Айримлар буни йигирма биринчи асрнинг янгилиги деб, “маданият”га ўхшатаётган бўлсада, бу жараёнлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбига, онгу-шуурига салбий таъсир кўрсатаётганини асло унутмаслигимиз керак.
Бугунги кунда ҳеч бир халкнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли “урф-одатлар” кўпаймокда. Ачинарли жиҳати шундаки, кўпчилик, хусусан айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмоқда. Бу нарса ёшларимизнинг юриш-туришида, кийинишида, ўзини тутиши-ю бошқалар билан бўладиган суҳбатларида кўзга ташланади.
Бундай ёт ғоялар эса бизнинг миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга асло тўғри келмайди. Турли найранг ва хатарлардан огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Сўнгги пайтларда маънавиятимизга зид бўлган турли ғаразли кучлар “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
“Оммавий маданият” ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Уни ғарбда “популяр” ёки қисқартирилган ҳолда, “поп-культура” (яъни “оммавий маданият”) деб аташади. Гарчи “маданият” деб аталса-да, аслида, туб мазмун-маъносига, мақсад-ниятига кўра “оммавий маданият” чинакам маданиятнинг кушандасидир.
Албатта, бундай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган айрим ёшлар ҳаётга фақат бир томонлама боқадиган, енгил ҳаётга интилувчан бўлиб вояга етишади.. Бу эса уларда бузғунчилик, зўравонлик, фақат ўз манфаати учун ҳаракат қилиш каби иллатларни ривожланишига сабаб бўлади.Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, миллий анъана ҳамда қадриятларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Бугун ёшларимиз ўзига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамоқдалар. “Оммавий маданият” ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”, “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтирмоқда. Миллий-маънавий маданиятимиз ва диний қадриятларимиз мазмун-моҳиятан жуда гўзал. Бу миллий маданиятимиздан бегона руҳиятда вояга етадиган ёшлар табиий равишда турли ёт кучлар қурбонига айланмоқдалар. Бизнинг миллий маданиятимизда ҳаё, андиша, ибо каби ахлоқий фазилатларга қатъий равишда амал қилиниб келинади. “Оммавий маданият” айнан миллий қадриятимиз асоси бўлган ҳаё, андиша, оқибат, меҳр-муҳаббат каби гўзал ахлоқий қадриятларимизга қарши бўлган ахлоқсизлик ва ёвузликни ўзида акс эттирган ҳаракатдир.
Айни пайтда кенг тарқалган ахлоқсизликни “маданият” деб аталиши, ёинки, минг йиллик маънавий қадрият ва анъаналарни беписандлик билан “эскилик сарқити” дейилиши ёшларнинг тарбиясига жиддий хавф солмоқда.
Аслида халқимиздан бошқалар ўрнак олса арзигуликдир. Минг йиллик одоб-ахлоқ қонимизга сингган эзгу қадриятларни бошқа анъаналар билан алмаштириш онгли инсонга хос бўлмаган одатдир.
Таниқли ўзбек адиби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек шундай деган экан: “Ўзбек халқи азалдан буён маданият булоғининг бошида бўлган”.
Донишманд халқимизда “касални даволашдан кўра, уни олдини олган маъқул” деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган, ёшларни нотўғри йўлга кириб кетгандан сўнг уни қайтаришдан кўра, ўша йўлга киришидан олдин асраб қолиш керак деган хулоса чиқади. Яъни, ёшларнинг онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак. Уларни фойдали машғулотларга, илмий тўгаракларга жалб қилиш, спорт билан шуғулланиши учун замин яратиш, яхшиликлар қилишга ўргатиш, муҳими Худони танитиш ана шундай иллатлару бузғунчи ғоялардан йироқ бўлишини таъминлайди.
Биз асли киммиз, кимнинг фарзандларимиз, кимнинг авлодимиз, аждодларимиз қандай буюк инсонлар бўлишган… буларнинг барчасини ҳар бир ўғил-қизларнинг онгига сингиши лозимки, биз ўзгаларнинг маданиятига қизиқмайлик, аксинча улар бизнинг одоб-ахлоқимизни ўргансинлар!

Ёшларимизни “Оммавий маданият” таҳдидидан асраш учун юксак инсонийлик ва одобга асосланган миллий ғояга суянишимиз муҳим аҳамиятга эга.
Бунда эътиборимизни мазкур ғоямизнинг комил инсон бўлиш тамойилига қаратишимиз билан бирга аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган урф-одатларимизга, гўзал анъаналаримиз ва диний қадриятларимизга суянишимиз, албатта, кутилган самарани беради.
Тадбир сўнгида ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.


Вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ.Чориев