Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Одам савдоси — аср муаммоси.


Одам савдоси — аср муаммоси.

Одам савдоси инсон ҳуқуқ ва эркинларини ғайриқонуний равишда айнан инсон томонидан камситилиши кечириб бўлмас жиноятдир.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳу¬дудларида ўтказилаётган ҳуқуқий тарғиботларда одамларни огоҳликка чақириш, одам савдосининг оғир оқибатлари, унинг олдини олиш чоралари бўйича амалий ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан 2013 йилда эса 30 июль “Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” деб эълон қилинган.
Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Мазкур қонунга мувофиқ одам савдосига қарши курашиш — одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.
Одам савдоси халқларнинг урф-одатлари, дини ва менталитетига мутлақо зид бўлиб, оқибатда одамларнинг ўз миллий келиб чиқиши, тарихи ҳамда маънавиятини унутишга олиб келади.
Ушбу жиноят орқали инсоннинг узвий ва дахлсиз ҳуқуқлари поймол этилиб, унинг шаъни, қадр-қиммати ваҳшийларча оёқости қилинаётгани ғоят ачинарлидир. Бу жараёнда асосан ёш йигит-қизлар жабр кўраётганлигини ҳисобга олсак, унинг миллат келажагига нечоғлик салбий таъсир кўрсатишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қи¬линиши билан ушбу жиноятга қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳамда бу иллатдан жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгилаб берилди.
Одам савдосига қарши курашиш йўлида доимий равишда аҳолининг уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида маҳаллий ҳокимият, хотин-қизлар кенгаши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда шаҳар, туман ва маҳалла марказларида фуқаролар ва айниқса, ёшлар орасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиши жиноятларнинг камайишига замин яратади.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси 
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан 
тартибга солиш  бўлими бошлиғи Ф.Аллаёров