Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Коррупцияга қарши курашиш”га барчамиз маъсулмиз.


“Коррупцияга қарши курашиш”га барчамиз маъсулмиз.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман адлия бўлими ва туман ИИб тергов бўлими масъуллари билан ҳамкорликда туман соғлиқни сақлаш бўлимида фаолият юритаётган шифокорлар ва мутахассислар ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маърузачилар, коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалалари ва миллий-халқаро ҳуқуқий нормалар ҳақида тўхталиб, Коррупцияга қарши кураш тўғрисида қонун дастлаб 1906 йил 4 августда Буюк Британияда, 1947 йилда Покистонда, 1960 йилда Сингапурда, 1970 йилда АҚШда, 2000 йилда Озарбайжон Республикасида ҳамда 2015 йилда Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида қабул қилинган.
2016 йил 19 январда Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Комплекс режаси ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс режа асосида Ўзбекистон еспубликасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 2017 йилнинг 3 январь куни қабул қилинди. Мазкур қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Қонуннинг 1-моддасига кўра, ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини, Қонуннинг 3-моддасига кўра, эса қуйидаги асосий тушунчалар мазмуни кўрсатилган:
коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
манфаатлар тўқнашуви - шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Қонунинг 4-моддасига коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Қонунинг 5-моддасига кўра коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳақида ҳақида айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар”ни назарда тутувчи ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, товламачилик йўли билан ҳақ - беришни талаб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби моддалари хусусидаги маълумотлар яна бир карра таъкидланди.
Тадбир сўнгида ундаги иштирокқилар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишдилар.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
масъул ходими Қ.Ў.Чориев