Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ўзб. Рес. Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3939-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида


2018 йил 24 сентябрь куни Ангор туман адлия бўлими ходимлари ЎзЛиДеп вакиллари билан биргаликда тумандаги педагогика коллежида Ўзб. Рес. Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3939-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда тадбиркорларга етказиш хусусида улар билан учрашув ўтказди. Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга Ўзб. Рес. Президентининг 2018 йил 14 августдаги "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3907-сонли Қарори, Ўзб. Рес. Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5538-сонли Фармони, Ўзб. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги "Тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 493-сонли Қарори, Ўзб. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги "Йўл харакати ҳавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 701-сонли Қарори, Ўзб. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги "Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 736-сонли Қарори, Ўзб. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон-ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 731-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Ангор туман адлия
бўлими етакчи маслахатчиси Йўлдошова Дилдора