Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Чегара танламас иллат


Чегара танламас иллат

 

           Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди. Шу боис ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган.

           Вилоятимизнинг барча муассаса ва ташкилотларда одам савдосига қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларга бағишланган икки муҳим тадбир ўтказилмоқда. Жамоатчилик ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган йиғилиш ва учрашувларда одам савдосига йўл очувчи сабаблар ва унинг олдини олиш омилларини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

           Тадбир иштирокчилари мазкур муаммога қарши курашиш самарадорлигини оширишда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутишини қайд этиб, бу борада ўзаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидламоқда.

           Таъкидлаш жоизки, одам савдосига қарши курашиш деганда нафақат ушбу жиноятчиликка қарши курашиш, балки, энг аввало, унга замин яратаётган сабаб ва омилларни бартараф этиш тушунилади. Одам савдоси жинояти ҳамда унинг оқибатлари ҳақида гапирар эканмиз, бунда аввало асосий мақсад аҳолига мазкур қилмишнинг асл моҳиятини янада чуқурроқ тушунтириш, огоҳликка чорлаш ва фуқароларимизни ушбу жиноятнинг қурбони бўлиб қолишларидан асраш чораларини кўришдан иборат.

           Оммавий ахборот воситалари мазкур ижтимоий муаммонинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчилик иштирокини янада оширишга кўмаклашиши зарур.

           Маълумки, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан одам савдосига қарши курашиш соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг мазкур муаммонинг олдини олиш ҳамда ундан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш борасидаги лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишда қатнашмоқдалар.

           Одам савдосига қарши курашиш фақат ички ишлар органлари ёки адлия ходимларининг вазифаси деб қараш нотўғри. Бу борада барча бирдек ҳаракат қилиб, яқиндан ёрдам беришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

          

 

Термиз шаҳар адлия бўлими

бош маслаҳатчиси: Т.И.Турсунов