Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида


Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида

 

         Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Ангор туманидаги “Иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида ўқитувчи ва талаба ёшлар иштирокида “Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида” номли мавзусида давра суҳбати тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда маърузачи Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Шу асосда миллий анъаналар, муқаддас қадриятлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ўзида мужассам этган Конституциямиз ва қонунларимиз ишлаб чиқилди. Мустақиллик шарофати билан Қонунчилик тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Адлия вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Мазкур ислоҳот вазирликнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги фаолиятида ҳам тизимли ўзгаришларни амалга оширишни кўза тутади.

Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари билан бирга янгидан ташкил этилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам амалга оширади.

Фармон билан инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши бўйича чоралар кўради. Бундай чора сифатида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриш юзасидан тақдимномалар киритиш, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш, фуқаронинг манфаатини кўзлаб судларга аризалар ва даъволар тақдим этишни киритиш мумкин.

Бундан ташқари давра суҳбатида “Коррупция” жинояти ҳақида ҳам тўхталиб, уни содир этган шахсга нисбатан жазо муқаррар эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди..

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

масъул ходими    Қ Чориев