Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Конституция – қонунларимиз манбаи, асосий қонунимиз”


“Конституция – қонунларимиз манбаи, асосий қонунимиз”

Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларга мўлжаланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари белгилаб берилган “Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш консепцияси моҳиятига эътибори билан Республикамиз яқин ва узоқ истиқболда ўз олдига қўяётган юксак мақсадларга эришишнинг амалий стратегияси сифатида хизмат қилаётганлигини таъкидлаш лозим.

Конституциямиз - асосий қонунимиз қабул қилиниши билан биз Ўзбекистон келажагини, янгидан барпо этилаётган давлатимизнинг чуқур мазмуни, маъно ва моҳиятини сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий тараққиётнинг, юртимиз қиёфасини, унинг ҳалқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини тубдан ўзгартириб юборган мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг пировард мақсадларини аниқ – равшан белгилаб олганимизни ҳақли равишда юксак баҳолашимиз лозим. 

Шунингдек, Конституциямизда инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий ҳалқаро ҳужжатларнинг принципиал қоидаларини ўзида мужассам этган ҳолда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг эркинликлари давлат манфаатларидан устунлиги мустаҳкамланган ва ижтимоий адолат тамойиллари эълон қилинган.

Иқтисодий имкониятлар ëрдамида ҳар бир фуқаро ўз оиласининг фаровон турмушини таъминлса, сиëсий жиҳатдан давлат ишларини бошқаришда фаол иштирок этади. Эркинлик -  фуқаролик жамиятининг муҳим масаласи. Бунинг учун энг аввало, моддий база зарур. Моддий эркинликсиз маънавий эркинликка эришиб бўлмайди. Айниқса, фуқароларнинг шахсий сиëсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари кафолатланиши жоиз. Айни шу нуқтаи назардан Конституциянинг 43-моддасида: «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди» - деб белгилаб қўйилган.

Ишбилармон ва тадбиркорларга кенг йўл очилди. Давлат уларга барча зарур имкониятларни яратиб берди ва бермоқда. Чунки, тажриба шуни кўрсатмоқдаки, мулкдорлар синфи қанча кўпайса иқтисодий соҳада ўсиш шунча тезлашади ва фуқаролар турмуши яхшиланади. Бу мулкдорлар синфи пайдо бўлиши билан уларнинг фуқаролик жамияти шаклланишида мавқеи ҳам кучаяди.

Фуқаролик жамияти ҳуқуқ устувор бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланган, фикрлар хилма хиллиги асосида ривожланадиган, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг эркин иштироки таъминланган, иқтисодий асосини хусусий мулк ташкил этадиган эркин фуқаролар макони экан айнан бундай омилларни шаклланиши учун асос бўлган қоидалар Конституциямизнинг бир қатор нормаларида ўз ифодасини топган.

Биз давлат хизматчилари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш коцепцияси моҳиятини худудимизда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида, қолаверса ҳар бир фуқарога етказсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Фуқароларни ҳар тамонлама мукаммал шаклланиб боришида ва уларнинг тинч осойишта, бахтли ҳаёт кечиришини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаол иштироки ҳам муҳим ўрин тутади.

Конституциямизда акс этган моддаларнинг миллий менталитетимиз, қадриятларимиз билан уйғунлигининг ўзи ҳам асосий қонунимизнинг ҳар томонлама пухта ва анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда қабул қилинганлигидан далолат беради.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Аллаёров