Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Ижро интизоми ва ҳужжатларни юритиш тартиби” мавзусидаги ўқув семинари


 

“Оила” марказининг вилоят бошқармаси биносида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Оила” марказининг туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари иштирокида “Ижро интизоми ва ҳужжатларни юритиш тартиби” мавзусидаги ўқув семинари ўтказилди.

Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3962-сон қарорининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ф-5017-сон фармойиши, ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг  2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-445-сон Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб берилди. Семинар иштирокчилари мавзуга доир иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини таъминлаш, шунингдек жисмоний ва юридик шахс вакилларининг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими:  Муниса Бўриева