Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Адлия органлари-инсон ҳуқуқларини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан биридир.


                                                                     Адлия органлари-инсон ҳуқуқларини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан биридир.

          Бизга маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли Қарори асосида тасдиқланган Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 10.11-бандида адлия органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши белгиланган.
        Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман адлия бўлимида ҳам ушбу йўналишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан Қумқўрғон тумани "Меҳробод"маҳалласида яшовчи фуқаро Турсагатов Парданинг манфаатини кўзлаб унинг ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва ўз вазифасидан озод этилганлиги учун 10 миллион сўм моддий ва 20 миллион сўм маънавий зарарни ундиришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилди ва 2018 йил 7 август куни суд томонидан ушбу фуқаролик иши кўриб чиқилиб, фуқаро Турсагатов Парда фойдасига 10 миллион сўм маънавий зарарни ундириш ҳақида суд қарори қабул қилинди ва фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораси кўрилди.
        Сурхондарё вилоят ҳокими томонидан 2018 йил 4 сентябр куни Қумқўрғон туманида ўтказилган сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва туман адлия бўлими томонидан қабул қилинган фуқаро Абдурахмонов Сайёднинг "Ёшлар-келажагимиз" давлат дастури доирасида бино ва ер майдони ажратиш масаласидаги мурожаати алоҳида назоратга олиниб ижобий ҳал қилинди ҳамда Абурахмонов Сайёдга маъмурий бино ҳамда ер майдонини доимий фойдаланиш учун бериш тўғрисида туман ҳокимининг қарори чиқарилди ва мурожаат муаллифи ўз ташаккурномасини тақдим қилди.
        Қумқўрғон туман адлия бўлимига тумандаги "Пахтаобод"мфйда яшовчи фуқаролар Нормуминова Саломат ва Кўчарова Ойсулувлар тумандаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби раҳбарияти туғруқ таътилидан кейин қайтариб ишга олмаганлиги,шу масалада ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб,ишларига қайта тиклаб беришда амалий ёрдам сўраб,мурожат қилган. Мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди,8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 2018 йил 5 сентябрда О.Кўчаровани бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига ва С.Нормуминовани жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилиш ҳақида 97-сонли буйруғи қабул қилинди.Мурожаат муаллифлари О.Кўчарова ваС.Нормуминовалар туман адлия бўлимига ўз ташаккурномаларини билдирди.
        Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан Қумқўрғон тумани "Мунчоқтепа"маҳалласида яшовчи фуқаро Ахмедова Хасиятнинг манфаатини кўзлаб юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилашни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига ариза киритилди ва суд томонидан ушбу фуқаролик иши кўриб чиқилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида суд қарори. Шу каби бир қанча ижобий ишлар амалга оширилиб фуқароларнинг манфаатини кўзлаб судларга даъво аризалар киритиш орқали уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
        Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан 2018 йил июл ойида тумандаги "Ариқошган" маҳалласида яшовчи Қодиров Фахриддиннинг электр тармоқлари корхонаси томонидан ортиқча тўлов талаб қилинаётганлиги ҳақидаги сайёр қабулда берган мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олиниб ўрганилганда мурожаат муаллифининг электр энергиядан қарздорлиги йўқлиги ва аксинча 271 минг 119 сўм ортиқча тўлови борлиги аниқланиб, ушбу ортиқча тўловлар кейинги ойлар учун ҳисобланган. Мурожаат муаллифи томонидан берилган мурожаат ижобий ҳал этилганлиги сабабли туман адлия бўлимига ташаккурнома тақдим этилган.
       2018 йил октябр ойида Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан фуқаро Менглибоева Шоҳсанамнинг туман почта алоқа бўлимидан келиб тушган пул маблағларини ололмаётганлиги ҳақидаги мурожаати назоратга олиниб мурожаат муаллифига туман почта алоқа бўлимидан пул маблағлари олиб берилди ва мурожаат муаллифи ташаккурнома тақдим қилди.
       2018 йил октябр ойида Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан ўрта мактаб ўқитувчи ва ишчи ходимлари О.Дониёрова ва З.Тоғаеваларнинг тиббий кўрикдан ўтиш учун тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан ноқонуний равишда тўлов талаб қилиб олинганлиги ҳақидаги мурожаати туман бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ўрганиб чиқилиб ноқонуний равишда ундириб олинган пул маблағлари мурожаат муаллифларига қайтарилди ва мурожаат муаллифлари туман адлия бўлимига ташаккурнома тақдим қилди.
      Тумандаги Янги шаҳар маҳалласида яшовчи фуқаролар Саидова Ҳикмат ва Халилова Анорнинг хонадонига суюлтирилган газ етказиб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олиниб қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб берилди ва мурожаат муаллифлари ташаккурнома тақдим этишди.
     Бундан ташқари, фуқароларнинг пенсияга чиқиш даврида ишлаган иш стажлари қўшилмаганлиги юзасидан уларнинг манфаатларини кўзлаб туман пенсия жамғармасига нисбатан фуқаролар Аллабердиева Ҳйитгул ва Жўраева Ҳалималарнинг манфаатини кўзлаб “Мансабдор шахснинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракати” ҳақида туман маъмурий судига аризалар киритилиб фуқароларнинг иш стажларини қўшиш мажбурияти туман пенсия жамғармасига юклатилиб уларнинг ҳуқуқларини тикланди.
    Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек адлия бўлимлари ҳам халқимизни рози қилиш йўлида, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу ишларни амалга оширишда давом этади.

Сурхондарё вилоят
Қумқўрғон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси:                  Хуррамов Рустам Хуррамович