Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояда


Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояда

 

           Термиз шаҳар адлия бўлими ходимлари шаҳардаги тадбиркорлик субъектларида бўлиб, тадбиркорлар ва корхона ходимлари билан мулоқот олиб боришмоқда. Бу борада вилоят адлия бошқармасининг тумандаги бўлимлари томонидан туман ва шаҳарлар миқёсида гуруҳлар ташкил қилинган.

           Гуруҳлар таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилот, муассасалар раҳбар ва масъуллари бириктирилган. Бундай штабларнинг зиммасига тадбиркорлик бўйича барча масалалар, ташаббуслар, муаммолар бўйича таклифларни кўриб чиқиш вазифалари юклатилган.

           “Мебель савдо” деб номланган оилавий корхонамизда сифатли мебеллар ишлаб чиқараяпмиз дейди ёш тадбиркор Санжар Саидов. Ишлаб чиқариш корхонамизда 10 дан ортиқ фуқаро иш билан таъминланган. Айрим ҳолларда тадбиркорлик бўйича тушунмовчиликлар, тўсиқлар юзага келганда қонунчиликдан яхши хабардор эмаслигим менга панд берарди. Бугун мутахассислардан бепул маслаҳатлар олдим. Ўз ишимни кенгайтириб, шаҳар марказидаги бўш турган бинолардан бирини олиб, ишлаб чиқариш цехини очмоқчиман.

           Термиз шаҳрида тузилган гуруҳ аъзолари жойларга чиқиб, кенг миқиёсда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Шаҳардаги “Термиз бунёдкор инвест”, “Мадина Намуна”, “Термиз миллий таомлари”, “Умаржон”, “Зангори аср”, “Зомин - СИБ”, “Глобал Сервис”, “Турон шарқ инвест”, “Махмуд Самандар” оилавий корхоналарида учрашувлар ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида аёнлашдики, баъзи тадбиркорлар олган бинолар ва ерларда ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилмасдан келган.Уларга тадбиркорликни ривожлантириш йўли орқали аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга, ишсизликни камайтиришга, қишлоқ, туман, шаҳарларни ободонлаштиришга эришиш мумкинлиги тушунтирилди.

          

 

Термиз шаҳар адлия бўлими

бош маслаҳатчиси:                                                                     Т.И.Турсунов