Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли


Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида имзоланган Меморандумга асосан 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасинининг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 17 ноябрь куни вилоят Оила марказининг мажлислар залида жорий йилнинг 5 май куни “Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғриси”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонининг мазмун моҳияти ҳамда “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли” мавзуларида семинар тадбири ўтказилди.

Семинарда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари, хизмат кўрсатувчи идоралар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари  мутахассислари иштирок этишди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад “Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғриси”даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини аҳолининг барча қатламига кенг тарғиб қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг минтақавий вакилининг ва адлия органларининг ўзига хос ўрни ва роли, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги муаммоларни таҳлил қилиб, уларнинг ечимлари тўғрисида тушунча бериш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш ҳисобланади.

Семинарда дастлаб Адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Ш.Тиловов сўзга чиқиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адлия бошқармасининг ўрни ҳақида батафсил тўхталди ва “Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғриси”даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини мазмун моҳияти ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси аҳволи юзасидан тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунтириш берди ҳамда бу борадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилояти бўйича Минтақавий вакили А.Артиқов сўзга чиқиб, Минтақавий вакилнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва роли ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.

Семинар якунида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси О.Худойназаров сўзга чиқиб, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси тўғрисида тушнчалар берди.

Семинар якунида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Вилоят адлия бошқармасининг

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи                                                              Шерозиддин Тиловов