Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сурхондарё вилоят юридик коллеж


Сурхондарё вилоят юридик коллежининг мажлислар залида жорий йилнинг 29 ноябрь куни навбатдаги очиқ мулоқот куни ўтказилди.Унда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Ҳ.Н.Қудратов иштирок этди.   Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни” деб белгиланганлиги муносабати билан “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” ва вилоят, туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, суд соҳасига оид қонун ҳужжатларидаги янгиликлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.        Шу билан биргаликда, суд идораларига ўрта-махсус юридик маълумотга эга бўлган фуқароларни бўш иш ўринларига, жумладан архив мудири, архивариус, судья ёрдамчиси ва девонхона мудири лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби хусусида ҳам фикрлар билдирилди.

Вилоят адлия бошқармаси 
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими 
масъул ходими    Қ Чориев