Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз” – ижтимоий лойиҳаси Сурхондарёда давом этмоқда.


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб қувватлаш мақсадида, “Биз биргамиз” – ижтимоий лойиҳаси республика бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда.
Ушбу лойиҳа орқали қатор ҳамкор ва ҳомий ташкилотлар билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларга зарур ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда узоқ вақтдан буён тиббий асбоблар олишга навбатда турган болажонларимизга қарийб 25 млн сўмлик 8 та эшитиш мосламаси ва 2 та ногиронлар аравачаси адлия вазири биринчи ўринбосари Истамов Махмуд Шухратович томонидан тантанали равишда топширилди.
Тадбир "Ўзбекистон 24" муҳбирлари томонидан тасвирга олинди.

Вилоят адлия бошқармаси
 масъул ходими                                                                     Ҳусниддин Қаршиев