Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

29 та хўжалик жамиятининг давлат акциялари инвесторларга сотилади!


Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 29 апрелда “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.

Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

Қуйидаги тижорат банкларининг ва суғурта компанияларнинг устав капиталидаги давлат акциялар пакетининг 25 фоизи сотилиши белгиланди:

1. “Алоқабанк” АЖ

2. “Туронбанк” АЖ

3. “Asia Alliance Bank” АТБ

4. “Кафолат” АЖ

Шунингдек, “Қизилқумцемент” АЖ (35,9 фоиз), “Кварц” АЖ (74,98 фоиз), “Соса-соla Ichimligi” МЧЖ қўшма корхонаси (57 фоиз) каби хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари сотилишини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу акциялар пакетларини сотиш ишлари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди ва унинг зиммасига икки ҳафта муддатда инвесторларга сотиладиган хўжалик жамиятлари давлат акциялари (улушлари) пакетларини баҳолаш ва савдога қўйиш графикларини тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Ушбу қарорнинг тўлиқ манти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: http://lex.uz/pdfs/4312752


Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни 
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими 
етакчи маслаҳатчиси                                                                                                     Д.Шадиев