Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

“Ўқув машғулотида”


                                                                                                                                          “Ўқув машғулотида”

       Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида бошқарма ходимлари иштирокида “Олий таълимда тест синовларини ўтказиш тартиби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

         Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Тест маркази” Сурхондарё вилоят бўлими бош мутахассиси Хайдаров Рўзи Аллабоевич ўз маърузасида олий таълим тизими соҳасида ҳам бошқа соҳалардагидек кенг кўламли ислоҳотлар амлага оширилаётганлиги,  2019 ўқув йилида абитуриентлар учта олий таълимга ҳужжат топшириши мумкинлигини, абитуриентлар ўзлари хоҳлаган олий таълим муассасаларига ҳужжатларни, яъни аризасини ўзлари яшаб келаётган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига топшириши учун қўлайликлар яратилганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди,

Шу билан биргаликда, тест синовларини топширилган куннинг эртасига унинг жавоблари эълон қилинишини, абитуриент талаба бўлгандан сўнг қолган ҳужжатларини ўзи қабул қилинган таълим муассасасига бевосита тақдим қилиши ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари тест синовлари вақтида учраб турадиган нохуш ҳолатлар, абитуриентларнинг қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўяётганлиги ва бунинг натижасида тест синовларидан четлатилганлиги бўйича аниқ мисоллар келтириб ўтилди. Ўз навбатида 2019 йилги олий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонларини ўтказишда юқори хавфсизлик ва профилактика чоралари кўрилаётганлиги, бу билан тест синовларини шаффоф ва қонуний ўтказилиши бўйича барча шароитлар яратилганлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

         Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга маърузачи батафсил тушунтиришлар берди.

       

         Вилоят адлия бошқармаси
         масъул ходими                                                                           Қ.Чориев