Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганида қуйидаги қонун бузилиш ва тизимли муаммолар аниқланди.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганида қуйидаги қонун бузилиш ва тизимли муаммолар аниқланди. 
Ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соҳага доир норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйилган.      
Жумладан, ходимларга нисбатан интизомий жазо қўлланилишидан аввал ёзма тушунтириш хати олиниши лозим бўлса, ёзма тушунтириш олинмасдан интизомий жазо қўлланилган. 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам бир қатор хато ва камчиликлар мавжуд. 
Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича низом, буйруқ ёки мансаб йўриқномаси ишлаб чиқилмаган,  жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш муддати ва тартиби шакллантирилмаган. 
Бундан ташқари, 2017 ва 2018 йилда 4 тадан, 2019 йилнинг биринчи чораги давомида 2 та мурожаатлар бўйича муаллифларга жавоб хати берилмаган. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом билан ўрмон хўжалиги бошқармасига юклатилган вазифа ва функциялар ижроси таъминлашда ҳам тизимли муммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди. 
Хусусан, Ўрмон хўжалиги бошқармасига юклатилган 34 та функциянинг 18 таси ижросини таъминлаш бўйича масъул ходимлар белгиланмаган. 
Ушбу   18 та функция бўйича 2017-2018 йилларда ҳамда 2019 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлари бўйича ўрмон хўжалиги бошқармасида маълумотлар мавжуд эмас. 
Шунингдек, қонунчиликда ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари белгиланган намунадаги кийим-бош билан таъминланиши ҳамда байрамларда моддий рағбатлантирилиши белгиланган бўлсада, ходимларнинг кийим-бош билан таъминланмаганлиги ҳамда моддий рағбатлантирилмаганлиги ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиб, кўриб чиқилиши учун Адлия вазирлигига юборилди ҳамда қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида тақдимнома киритилди. 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни  
қўллаш амалиётини ўрганиш 
бўлим бошлиғи                                                                   Б.Ғаффаров