Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“Ҳуқуқий саводхонликни оширишда барчамиз масъулмиз”


“Ҳуқуқий саводхонликни оширишда барчамиз масъулмиз”

 

Бугунги кунда, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан бири бўлиб турибди. Зеро, ижрочилар ва фуқароларнинг қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиши ва уларни амалиётда тўғри қўллаши давлатимизнинг ривожланишида катта ўрин тутади.

Албатта, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш, республикамиздаги барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Куни-кеча, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва идоралари томонидан тегишли идора ходимлари билан ҳамкорликда Ангор ва Шеробод туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва “Коррупция мудхиш жиноят” мавзусида учрашув тадбири ўтказилди.

          Тадбирда сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларига Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири эканлигини, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар-бир фуқароларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий саводхонликни ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда барча масъул эканлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шу билан биргаликда, “Коррупция” ҳақида тўхталиб, “Коррупция бу- пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган, шунингдек ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракат”эканлиги ҳақида иштирокчиларга айтиб ўтилди.

Вилоят адлия бошқармаси 
        масъул ходими                                                                           Қ.Чориев