Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил I ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТ


Адлия органлари фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга адлия фаолияти бўйича кенг ҳажмли ахборот бериш мақсадида адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 32-банди ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил 1-ярим йиллик давомида ҳудудий адлия органлари (туман, шаҳар адлия бўлимлари) томонидан ўтказилган ўрганишлар ва кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди.

Жумладан, мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича:

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йил мобайнида Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жами 1 893 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан


Жами кўриб чиқилган 1 640 та мурожаатларнинг 1 161 таси (70,7 %) қаноатлантирилган.

Шундан, бевосита бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳал этилган 179 та мурожаатларнинг 99 таси қаноатлантирилган бўлса, 80 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 1 461 та мурожаатлар кўриб чиқилиш натижасида 1 042 та қаноатлантирилиб, 395 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг жами 85 таси кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятлари бўйича:


II. Ўтказилган ўрганишлар бўйича:

Қайд этилган даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида
229 та ташкилот, идораларда 313 та назорат (текшириш, мониторинг) тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 46 271 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида тегишли идораларга 188 та тақдимнома киритилган. Тақдимномалар натижасида 11 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 176 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шулардан 6 нафар шахслар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатлари юзасидан 1 058 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 133 та таклифлар киритилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳуқуқий баҳо бериш учун 5 та жиноий таклифлар киритилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга
2 млрд. 53 млн. сўмлик 263 та даъво аризалари киритилган.

Шулар жумласига, Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан Термиз шаҳар 6-сон алоқа бўлими 3-тоифали почтальони Г.Юсупованинг 2018 йил июнь, июль, август, сентябрь ойлари учун 30 фоиз кам ойлик иш хақи олганлигидан норози бўлиб, иш хақларидан ноқонуний ушлаб қолинган пул маблағларини ундириб олишда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилиб, аниқланган қонун бузилиш холати юзасидан, Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан “O’zbekiston pochtasi” АЖ Сурхондарё филиалига тақдимнома киритилди.

Тақдимнома киритилиши натижасида, Г.А.Юсупованинг тўланмай қолган иш хақлари қайта хисоб китоб қилиш ва 2019 йил июнь ойи ойлик иш хақига қўшиб тўланиши хақида “O’zbekiston pochtasi” АЖ Сурхондарё филиалнинг 28.06.2019 йилдаги 416-к-сонли буйруғи қабул қилиниб, мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.

Бундан ташқари, Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан Термиз тумани “Тинчлик” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Менглиевнинг Термиз шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, 2019 йил 17 май куни бўлган TICO 75/P488GA давлат рақамли транспорт воситасидан кундуз куни ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда фойдаланганлиги сабабли фуқаро Б.Менглиевга нисбатан Термиз шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан UZ-19 серияли 75-081825-рақамли баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганлиги ҳамда 101365 (бир юз бир минг уч юз олтмиш беш сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, тайинланган жарима ўрганиш кунига қадар фуқаро томонидан тўланмаганлиги аниқланди.

Шунга кўра, Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан Термиз шаҳар ИИБ ЙҲХБга қонун бузилиши холатини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, фуқаро Б.Менглиевнинг хайдовичлик гувоҳномаси жарима суммасини тўланмасдан ўзига қайтарилишига ва содир этилган хуқуқбузарлигининг ижтимоий хавфлилик оқибати қолмаганлиги сабабли қўлланилган жарима суммасини тўланмаслигига эришилди.

Бу каби, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фуқароларни мунтазам ҳабардор қилиб бориш аҳолининг адлия органларига нисбатан ишончини янада оширишга ҳизмат қилади.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Ш.Тиловов

Термиз шаҳар адлия бўлими бошлиғи в.б Ж.Абдулазизов