Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан умумлаштирилган маълумот


Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. 
Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг  6 ойи давомида жами 640 та (111 та Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 308 та Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид,  154 та Нотариат ва адвокатурага оид, 55 та Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид ва 12 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Бошқармага турли соҳаларда келиб тушган мурожаатларнинг 465 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 213 та мурожаат ёки 45,8 фоизи қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Бундан ташқари, 227 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 63 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда 16 нафар мутахассислар жалб қилинган, 141 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 50  таси жойига чиқиб ўрганилган, 195 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йилнинг 6 ойи давомида жами 1905 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларига турли соҳаларда келиб тушган мурожаатларнинг 1788 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1302 та мурожаат ёки 72,8 фоизи қаноатлантирилган. 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Бундан ташқари, 486 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 66 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда 138 нафар мутахассислар жалб қилинган, 825 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 564 таси жойига чиқиб ўрганилган, 713 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.
Бошқарма раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида  2019 йилнинг 6 ойида 86 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Бошқарма раҳбарияти томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 6 та туман (шаҳар)да сайёр қабуллар ташкил қилиниб унда жами 65 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг барчаси бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, 28 таси қаноатлантирилган бўлса, 58 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимларининг шахсий ва сайёр қабулларида 2019 йилнинг 6 ойида 1415 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида ҳудудалрдаги маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа жойларда сайёр қабуллар ташкил қилиниб унда жами 802 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 1368 таси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб, 1004 таси қаноатлантирилган бўлса, 317 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 47 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб,  оммавий ахборот воситаларида ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилган.
Бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан йил давомида мурожаатлар юзасидан қонунчилик нормаларини тарғибот қилиш бўйича 100 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 25 га яқини оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 69 тақдимнома, 113 даъво аризаси, 19 та маъмурий таклиф ва 5 та жиноий таклиф, 33 та огоҳнома киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 17 нафар ходим маъмурий ва 20 нафар ходим интизомий жавобгаликка тортилиб, 376 млн         808 минг сўм зарар ундирилиши таъминланган. 
Шикоят, ариза ва таклифлар сонининг ошганлиги жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан самарали фойдаланишлари жадаллашганидан, шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни ошганлигидан далолат беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузилишини олдини олиш мақсадида ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:
1. Мурожаатларни ҳар томонлама ва объектив кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва муаллифларга асослантирилган жавоблар берилиши устидан назорат ўрнатиш;
2. Мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиб бориш;
3. Қўйидаги ҳужжатларни ҳар бир ходим томонидан пухта ва ҳар томонлама ўрганилишини таъминлаш:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
- “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони;
- Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 2-сон “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
- Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг регламенти;
- “Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тўғрисида”ги Йўриқнома;
- “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.
4. Ҳар бир ходим томонидан функционал вазифаларни бажаришда фойдаланиладиган зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ташкилий-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва уларни чуқур ўрганишни ташкил этиш;
5. Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга тегишли таклифлар киритиш;
6. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ташкил қилиш, шунингдек, мазкур ҳудудлардаги идора ва ташкилотларнинг мурожаатлар соҳасида фаолият кўрсатувчи ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этиш;
7. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш;
8. Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш. Бунда мурожаат кўп тушаётган идорада ёки оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш;
9. Бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар учун мазкур соҳадаги қонунчиликни ва ундаги янгиликларни ўрганиш нуқтаи назаридан семинарлар, ўқув машғулотлари ташкил қилиб бориш;
10. Бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар касб-этика қоидаларига қатъий риоя қилиши юзасидан профилактик тадбирлар ўтказиб, тегишли чоралар кўриб бориш.

Ташкилий-назорат ва 
 таҳлил ишлари бўлими   12.07.2018 йил