Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом бўйича идоралараро электрон тарзда ахборот алмашишда янада қулайликлар яратиш ва соҳада юзага к


“Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом бўйича идоралараро электрон тарзда ахборот алмашишда янада қулайликлар яратиш ва соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф қилиш чора-тадбирлари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
27 февралда “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 106-сон қарори қабул қилинган.

Мен шуни алоҳида таъкидлашни лозим деб билардимки, мазкур Қарорнинг аҳамияти жуда катта.

Масалан, мазкур Қарорга асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштирилди, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантирилди ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими амалга киритилди.

Бундан ташқари, ушбу Қарорга асосан Тошкент шаҳрида — 2017 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида 2018 йил 1 июлдан бошлаб идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш амалга оширилиши белгиланди.

Мазкур қарорда Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил
1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари, мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб рақамларининг ҳисобга олиш маълумотларини  идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборилишини таъминлаш белгиланди.

Шунингдек, ушбу қарор билан Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Мазкур Низомга асосан электрон ариза — ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш ҳақида электрон мурожаати қилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
11 июндаги 478-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
27 февралдаги 106-сон қарорига асосан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, эндиликда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлашда кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғма жилди ўрнига кўчмас мулкнинг паспорти олинади.

Агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма тақдим қилинади.

Шунингдек, юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмаслиги белгиланди.

Энди ижозат берсаларингиз, соҳада юзага келаётган муаммолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман.

биринчидан, давлат нотариал идораларига кўчмас мулкнинг бир қисмини тасарруф қилиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлатиш учун келган фуқаронинг мурожаати бўйича электрон Тизим орқали сўровни кадастр идораларига электрон тарзда юборишда айрим муаммолар мавжуд;

иккинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича давлат нотариал идоралари томонидан кўчмас мулкларни тасарруф қилиш билан боғлиқ шартномалар тасдиқланишида электрон сўровлар юборилгандан сўнг, ушбу сўровларга Кадастр ташкилотидан электрон жавоб қисқа муддатларда юборилишида муаммолар мавжуд;

учинчидан, фуқаро нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун давлат нотариал идорасига мурожаат қилганда солиқ, коммунал қарздорликлари бўйича маълумот электрон Тизимда кўрингандан сўнг, фуқаро ушбу қарздорликни бартараф қилиш учун солиқ ва электро энергия, газ идораларига мурожаат қилиб, қарздорликни бартараф қилади, бироқ ушбу қарздорлик бартараф қилинганлиги бўйича маълумот электрон Тизимда қайд қилинмасдан қолинмоқда.

Шу сабабли, масъул ходимлардан шуни таклиф сифатида қабул қилишларини, яъни Республика Кадастр, Солиқ қўмиталарига ҳамда Мажбурий ижро бюросига ҳудудларда ушбу муаммоларни бартараф қилиш бўйича ҳақида қисқа муддатларда аниқ чора тадбирлар бўйича таклифлар киритсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Адлия бошқармасида ўтказилган семинарда ҳам келгусида идоралараро электрон тарзда ахборот алмашишда янада қулайликлар яратиш ва соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф қилиш чора-тадбирларини белгилаб олиш мақсадида Сурхондарё вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси, Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси малакали мутахассислари жалб қилинди.

 

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.М.Аллаёров