Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Мустақил суд ҳокимияти-демократия гарови.


Мустақил суд ҳокимияти-демократия гарови.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига асосан, судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституциясининг ушбу моддаси қоидалари “Судлар тўғрисида”ги қонун ҳамда процессуал кодексларда ҳам белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида ҳам “... давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, самарали ташқи сиёсат олиб боришдек устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда”-деб таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 27 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонида суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш-коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг ўрта муддатли истиқболдаги устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Судларнинг ҳақиқий мустақиллигига, фақат қонунга бўйсуниб ҳаракат қилишига эришилмаса, коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ҳамда бошқа соҳаларда ютуққа эришиб бўлмаслиги сабабли ҳам мамлакатимиз раҳбари суд ҳокимиятини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда.

Юқорида кўрсатиб ўтилган фармонда шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш ҳам белгиланган бўлиб, бизнингча судлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ҳам уларнинг мустақиллигини таъминлашда хизмат қилади.

 Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, суд ҳокимияти мустақиллигининг таъминланиши жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этиш механизмининг янада такомиллашувига ҳамда жамият ривожланишига хизмат қилади. Судлар томонидан қонунийликнинг таъминланиши “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалда қарор топишини таъминлайди.

 

Сурхондарё вилоят адлия

 бошқармаси бўлим бошлиғи                                                Б.Гаффаров