Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Давлат томонидан ҳимоячи билан таъминлаш асослари” мавзусида


“Давлат томонидан ҳимоячи билан таъминлаш асослари” мавзусида

Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 
91-моддасида, адвокатлик фаолияти адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида амалга оширилиши, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан адвокатга тўланадиган ҳақ ва адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимда (шартномада) назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тегишли адвокатлик тузилмасининг кассасига кирим қилиниши ёки адвокатлик тузилмасининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши шартлиги белгиланган.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (рўйхат рақами 1878, 2008 йил 2 декабрь) 
1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун харажатлардан озод қилинган ҳолларда юридик ёрдам учун харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

Низомнинг 2-бандида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос бўлиб, юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими ҳисобланиши белгиланганлиги, оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги ўн икки ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, уни илова қилган ҳолда яшаш жойидаги маҳалла, овул, қишлоқ фуқаролар йиғини ёки фуқаролар йиғини томонидан ваколатланган комиссия томонидан берилган хулосага асосан ҳақ тўлашдан озод қилинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш мажбурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга юклатилади. Ушбу ҳужжатлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ёки уларнинг қариндошлари томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.

Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга ошириши шарт бўлган муддатларда кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш имконияти бўлмаса суриштирувчи, терговчи, прокурор бу ҳужжатларни келгусида тўплаш билан гумон қилинувчи ва айбланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга ҳақлидир.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга асослар мавжуд эмаслиги фактлари аниқланса, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам бўйича харажатларини қоплаш ҳукм қилинганга юклатилади.

Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаси тегишли молия органига мурожаат қилгандан кейин ўттиз кундан кечикмай Молия вазирлигининг қарор (ажрим) чиқарган орган жойлашган жойдаги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаси орқали Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланиши ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича кўрсатилган юридик ёрдам тўғрисидаги маълумотномага асосан амалга оширилади.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш бўлими

етакчи маслаҳатчиси

                                                                                                                                                                                                                                                               Исмаилов Алишер Абдурахмонович