Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Бойсун туман адлия бўлими томонидан Халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси Бойсун туман бўлими ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида тумандаги ҳунармандалар билан учрашув ўтказилди.


Бойсун туман адлия бўлими томонидан Халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси Бойсун туман бўлими ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида тумандаги ҳунармандалар билан учрашув ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ва 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида таништирилди ва уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими Қоржов Чориев