Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

ЭЪЛОН

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш (вакант) бўлган нотариус лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали танлов эълон қилади;

Бойсун туман давлат нотариал идораси 2 нафар,

Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси 1 нафар,

Денов туман 2-сон давлат нотариал идораси 1 нафар,

Музработ туман давлат нотариал идорасида 1 нафар;

Сариосиё туман давлат нотариал идорасида 1 нафар,

Узун туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар,

Узун туман 2-сон давлат нотариал идораси 1 нафар,

Термиз шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар,

Термиз шаҳар 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар,

Термиз шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар,

Термиз шаҳар 6-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар,

Термиз шаҳар 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

6. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳони топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма);

7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Талабгорлар ҳужжатларини ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9 00 дан 18 00 гача Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига (Термиз шаҳар, Султон Саодат кўчаси 40-уй) ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй) топширишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг (0-376) 223-44-58, 223-36-78 ҳамда Адлия вазирлигининг (0371) 233-44-48, 236-78-52 рақамлари орқали олиш мумкин. 


Рўйҳатга қайтиш